Latest news

09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  0 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  1 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  1 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  1 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  7 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  4 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5

Одил Аҳмедов: "Бу мен учун катта масъулият" News

Одил Аҳмедов: "Бу мен учун катта масъулият"

Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига биноан Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Одил Аҳмедов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланиши маълум қилинди.

Ушбу фахрий унвонга сазовор бўлган Миллий терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Давлатимиз раҳбари мени ушбу фахрий унвон билан тақдирлаганларини эшитиб, бошим осмонга етди. Бизнинг меҳнатимизни шунчалик юқори қадрлаганлари учун миннатдорчилик билдираман.

Албатта, бу биз учун катта масъулият юклайди. Футболчилик фаолиятимда янада кўп ҳаракат қилиб, юртимиз довруғини дунёга кенг ёйилишига ўз ҳиссамни қўшишга доимо тайёрман.

Бўлажак муҳим учрашувларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори сифатида мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз.

Шу фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни Мустақиллик байрами билан табриклайман!", - дейди Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи Одил Аҳмедов.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика