Latest news

18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  0 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  0 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  0 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  1 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  6 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  1 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  13 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  1 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  14

ОЧЛ. Рашидовдан голли пас, "Ал Жайиш"да ғалаба News

ОЧЛ. Рашидовдан голли пас, "Ал Жайиш"да ғалаба

Осиё чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган "Ал Айн" - "Ал Жайиш" учрашуви бўлиб ўтди.

Ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп тепаётган "Ал Жайиш" клуби сафарда бўлишига қарамай ғалабага эришди. Учрашувнинг 9-дақиқасида айнан Рашидовнинг пасидан сўнг Ҳамдаллаҳ ҳисобни очди. Биринчи бўлим охирида Ромариньо "Жайиш"нинг иккинчи голини урди.

Иккинчи бўлим мезбонларнинг устунлиги остида ўтди. Дуглас 59-дақиқада пенальтидан гол ура олмаган бўлса, орадан кўп ўтмай унинг ўзи иккинчи бор белгиланган пенальтидан тўп киритди - 1:2.

Рашидов ўйинда 76 дақиқа ҳаракат қилди ва унинг ўрнига Юсуф Муфта тушди.

Бир ҳафтадан сўнг бу жамоалар Қатарда ҳисоб-китоб қилишади. Эслатиб ўтамиз, бу клублар "Насаф" билан бир гуруҳдан ўрин олишган.

"Ал Айн" - "Ал Жайиш" 1:2
Голлар: Дуглас 66 пенальти - Ҳамдаллаҳ 9, Ромариньо 44.
Амалга оширилмаган пенальти: Дуглас 59

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика