Latest news

10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  2 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  14 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун таҳминий таркиби  10 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  7 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  4 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37

ОЧЛ қандай давом этади, Ўзбекистондаги Осиё чемпионати бўладими? News

ОЧЛ қандай давом этади, Ўзбекистондаги Осиё чемпионати бўладими?

Мазкур саволга ойдинлик киритиш мақсадида, ОФКда фаолият юритаётган ҳамюртимиз, Аваз Бердиқулов билан боғландик.

Бизни қизиқтирган асосий савол, бу юртимизда бўлиб ўтиши керак бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўйинларидир.

Маълум бўлишича, ОФК ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатлари борасида кўнгли тўқ. Куз фаслига келиб пандемиянинг асоратлари қолмаслиги умидида, тақвимга ўзгартириш киритилмайди. 

Катта масала ОЧЛ атрофида юзага келган. Айни пайтда ОФКнинг мусобақалар ўтказиш бўлими пандемиянинг тугашига қараб, 3 хил вариантни ишлаб қўйган. Яъни, июль, август ва сентябрь ойида давом эттиришга тўғри келадиган бўлса, 3 хил кўриниш мавжуд.

Катта эхтимол билан ОЧЛ ўйинлари июнь ойигача бўлиб ўтмайди. Бу ерда касаллик кетишидан ташқари, авиқатновларни очилиши ва миллий чемпионатларни бошланишига ҳам қаралади. Чунки жамоалар машғулотсиз ОЧЛда қатнашиб кета олмайди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика