ОЧЛ. Ўзбекистон клуби 4 йилдан сўнг чорак финалга чиқди
24 may 2016 19:52
News
ОЧЛ. Ўзбекистон клуби 4 йилдан сўнг чорак финалга чиқди
"Локомотив" клуби Осиё чемпионлар лигаси 1/8 финалида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этиб чорак финалга чиқди.
Шундай қилиб, 4 йилдан сўнг Ўзбекистон клуби Осиё чемпионлар лигаси чорак финалига йўл олди. Охирги марта 2012 йилда "Бунёдкор" чорак финалга чиққанди. Ўша йил "қалдирғочлар" ярим финалда "Ульсан Хюндай" клубига ютқазиб қўйишганди.
Эслатиб ўтамиз, "Локомотив"нинг чорак финалдаги рақиби қуръадан сўнг маълум бўлади. Қуръа ташлаш маросими барча чорак финалчилар аниқланганидан сўнг бўлиб ўтади.
Чорак финалнинг дастлабки учрашуви 23-24 августда, жавоб баҳслари 13-14 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments