Latest news

09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  0 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  4 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  1 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  18 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  1 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0

ОЧЛ. Ҳозирча Махарадзе ва Тўраев энг яхшиси! News

ОЧЛ. Ҳозирча Махарадзе ва Тўраев энг яхшиси!

Кеча росмана ОЧЛ бошланди. Тошкентнинг иккита град клуби ўзидан бир калла устун бўлган жамоалардан очко олди.

"Пахтакор" ўз майдонида Форс кўрфазининг бугунги кундаги энг яхши клуби бўлиб турган "Нафт"ни, "Бунёдкор" эса сафарда Саудия Арабистонининг энг яхши клуби бўлиб турган "Ал Наср"дан очко олди.

Тўғрисини айтганда, минг жамоаларимизга мухлислик қилмайлик, на "Пахтакор"дан, на "Бунёдкор"дан бундай натижа кутмагандик.

"Нафт" 2014 йил сўнгги турда "Сепахон"га имкониятни бериб чемпионликдан маҳрум бўлган эди. "Ал Наср" эса бор-йўғи битта мағлубиятга учраган ҳолда мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.

"Бунёдкор" гол урганидан кейин пойтахтликлар бор эътиборни ҳужумга қаратдилар. Бу вазиятда жамоани камида 4та вазиятда муқаррар голдан қутқарган футболчи Акбар Тўраев бўлди. Шу боисдан, "CA", "Ал Наср" - "Бунёдкор" учрашувининг энг яхши футболчиси деб Акбар Тўраевни танлади.




"Пахтакор" - "Нафт" ўйинида ўртани ушлаб турган футболчи Кахи Махарадзе бўлди. Шерзод Каримовнинг тўп узатишини ўзиёқ шедевр бўлди. Аммо бизда бундай шедеврларни камдан-кам ҳолларда голга айлантира олишади. Кахи эса муҳим паллада, муҳим голни ура олди. Ундан ташқари, қолган дақиқаларда ҳам жамоасини ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда ушлаб турди. "CA"нинг талқинига кўра, айнан грузиялик футболчи ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлди. 




П.С: ОФК талқинига кўра ҳам, айнан мана шу икки ўйинчи учрашувнинг энг яхшиси бўлишди.


Нодирхўжа Юлдашев

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика