Latest news

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  22 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

ОЧЛ. Ғарб минтақасида 2-тур учрашувлари давом этади News

ОЧЛ. Ғарб минтақасида 2-тур учрашувлари давом этади

Кеча 11 март куни Осиё чемпионлар лигасининг 2-тур баҳсларига старт берилди.

Доҳадаги "Жассим бин Ҳамад" стадионида кечган баҳсда "Локомотив" "Ал Райан"га қарши баҳс олиб бориб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Гуруҳдаги иккинчи учрашувда эса "Ал Ваҳда" ўз майдонида "Ал Иттиҳод"ни қабул қилиб 4:1 ҳисобида ғалабага эришди. Шундан сўнг барча жамоаларда 3 очкодан бўлди ва буёғига ўйинлар янада қизийди. 

Кеча "А" гуруҳида 2-тур беллашувлари ўтказилди. Ироқнинг "Ал Завра" клуби БААнинг "Ал Васл" жамоасини 5:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, "Зобаҳан" БААдаги "Ал Мактум" стадионида Саудия Арабистонининг "Ал Наср" клубидан 3:2 ҳисобида устун келди. 

Бугун "C" ва "D" гуруҳларида ҳам навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтади. "Пахтакор" ўз майдонида Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клубига қарши майдонга тушса, гуруҳдаги иккинчи ўйин Қатарда "Ал Садд" ва "Персеполис" ўртасида бўлиб ўтади. Турнинг марказий учрашуви эса "Ал Ҳилол" ва "Ал Дуҳайл" иштирокида бўлиб ўтиши кутилмоқда. 

ОЧЛ. Гуруҳ босқичи. 2-тур 

"A" гуруҳи. 11 март

"Ал Завра" - "Ал Васл" 5:0

"Ал Наср" - "Зобаҳан" 2:3 

"B" гуруҳи. 11 март

"Ал Райан" - "Локомотив" 2:1

"Ал Ваҳда" - "Ал Иттиҳод" 4:1 

"C" гуруҳи. 12 март

20:30. "Истиқлол" - "Ал Айн" 

20:45. "Ал Ҳилол" - "Ал Дуҳайл" 

"D" гуруҳи. 12 март

18:00. "Пахтакор" - "Ал Аҳли"

20:45. "Ал Садд" - "Персеполис"

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика