Latest news

08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  0 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2

ОЧЛ. Ғарб минтақасида 1-турга якун ясалди News

ОЧЛ. Ғарб минтақасида 1-турга якун ясалди

Кеча бўлиб ўтган тўртта учрашувдан сўнг Осиё чемпионлар лигасининг Ғарб минтақасида 1-тур баҳсларига якун ясалди.


Бугун Шарқ минтақасида дастлабки тур баҳслари давом эттирилади. Қуйида 1-тур натижаларини яна бир карра ёдга олиб ўтамиз.

"А" гуруҳи
"Ал Жазира" (БАА) - "Ал Гарафа" (Қатар) 3:2
"Тракторсози" (Эрон) - "Ал Аҳли" (С.Арабистони) 0:1

"B" гуруҳи
"Локомотив" (Ўзбекистон) - "Ал Ваҳда" (БАА) 5:0
"Ал Дуҳайл" (Қатар) - "Зобаҳан" (Эрон) 3:1

"С" гуруҳи
"Персеполис" (Эрон) - "Насаф" (Ўзбекистон) 3:0
"Ал Васл" (БАА) - "Ал Садд" (Қатар) 1:2

"D" гуруҳи
"Ал Райан" (Қатар) - "Истиқлол" (Эрон) 2:2
"Ал Ҳилол" (С.Арабистони) - "Ал Айн" (БАА) 0:0


Кўриб турганингиздек, энг йирик ҳисоб "Локомотив" - "Ал Ваҳда" баҳсида қайд этилиб, бунда "темирйўлчилар" йирик 5:0 ҳисобида зафар қучишди. Мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган яна бир клуб "Насаф" эса афсуски, "Персеполис" билан кечган баҳсда 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Тўртта гуруҳда бўлиб ўтган саккизта ўйиндан тўрттасида майдон эгалари, иккитасида меҳмонлар зафар қучишди. Яна иккита баҳс дуранг натижа билан якун топди. Уйда ўйнаганлардан "Ал Жазира", "Локомотив", "Ал Дуҳайл" ва "Персеполис" илк турда уч очколик бўлган бўлса, "Ал Аҳли" билан "Ал Садд" сафарда ғалаба қозонишни уддалади. "D" гуруҳидаги иккита ўйин ҳам дуранг натижа билан якун топди.

Маълумот учун, бу йилги ОЧЛ гуруҳ баҳсларида БАА, Қатар ва Эрондан тўрттадан жамоа, Саудия Арабистони билан Ўзбекистондан эса иккитадан жамоа иштирок этяпти. 1-турдан сўнг энг кўп очкони Қатар клублари жамғаришди - 7 очко. БАА, Эрон ва Саудия клублари тўрт очкодан тўплашди. Ўзбекистон клублари ҳисобида эса "Локомотив"нинг ғалабаси эвазига уч очко бор.

Кейинги ҳафтанинг душанба-сешанба кунлари Ғарб минтақасида 2-тур беллашувлари бўлиб ўтади.

"А" гуруҳи. 19 февраль
20:00. "Ал Гарафа" - "Тракторсози"
22:10. "Ал Аҳли" - "Ал Жазира"

"B" гуруҳи. 19 февраль
17:30. "Зобаҳан" - "Локомотив"
19:50. "Ал Ваҳда" - "Ал Дуҳайл"

"С" гуруҳи. 20 февраль
18:00. "Насаф" - "Ал Васл"
20:30. "Ал Садд" - "Персеполис"

"D" гуруҳи. 20 февраль
20:10. "Ал Айн" - "Ал Райан"
20:30. "Истиқлол" - "Ал Ҳилол"

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика