Latest news

02:54ШОМУРОДОООООВВВВ!! Элдорнинг голи "Рома"га ғалаба келтирди!  58 00:55Конференциялар лигаси. "Челси" Данияда ғалаба қозонди, "Бетис"дан дуранг  0 00:40Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" дуранг ўйнади, "Тоттенхэм" ютқазди ва бошқа натижалар  11 00:18Гвардиола ПСЖ футболчисини "нишонга олган"  0 23:40"Челси" футболчиси жароҳат олди  0 23:17Дани Алвесни судга беришди  1 22:50Фонсека: "Адолатсизлик"  1 22:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 21:35ТАРИХ ЯРАТИЛДИ! Абдуқодир Ҳусанов ой футболчиси!  45 21:15Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони янада оширилиши мумкин!  21 20:42Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"  6 20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  1 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  3 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  8

ОЧЛ. Чорак финал. "Гуанжоу"да ғалаба, "Бурирам"да мағлубият News

ОЧЛ. Чорак финал. "Гуанжоу"да ғалаба, "Бурирам"да мағлубият

Бугун Осиё чемпионлар лигаси чорак финали дастлабки ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Ҳозирга қадар учта ўйин якунланди. 

Япониянинг "Кашива Рейсол" клуби ўз уйида Саудия Арабистонининг "Ал Шабаб" клубини қабул қилди. Учрашувнинг 21-дақиқасида майдон эгалари вакили Масато Кудо ҳисобни очди - 1:0. Бунга меҳмонлар биринчи бўлим сўнггида Фернандонинг голи билан жавоб беришди - 1:1. Ўйин мана шу ҳисоб билан ўз ниҳоясига етди. Жавоб баҳси "Шабаб" майдонида бўлиб ўтади.

Хитой чемпиони "Гуанжоу" эса ўз уйида Қатарнинг "Лаҳвия" клубини қабул қилди. Марчелло Липпи устозлик қилаётган Хитой клуби тўрт дақиқа ичида иккита гол уришга эришди. 72-дақиқада Дарио Конка пенальтидан ҳисобни очган бўлса, клуб тўпурари Элкесон 76-дақиқада якуний натижани ўрнатди - 2:0. Қатарда бўлиб ўтадиган жавоб баҳсидан олдин Хитой клуби ярим финалга чиқиш учун яхши имкониятга эга бўлиб турибди.

1/8 финалда "Бунёдкор"ни ортда қолдирган "Бурирам Юнайтед" Эронда "Истиқлол" клуби меҳмони бўлди. Учрашувнинг 2-дақиқасида Хусро Хайдари томонидан урилган гол ўйинда ягоналигича қолди.

Сўнгги чорак финал ўйини 23:00да бошланади. Унда Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клуби Жанубий Кореянинг "Сеул" клуби билан беллашади.

"Кашива Рейсол" - "Ал Шабаб" 1:1
"Гуанжоу" - "Лаҳвия" 2:0
"Истиқлол" - "Бурирам Юнайтед" 1:0
23:00. "Ал Аҳли" - "Сеул"
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика