Latest news

20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  5 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  28 19:15"Қизилқум" — "Насаф" 0:0 (Матнли трансляция)  19 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  25 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  15 17:56БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ"нинг "Ал Васл"га қарши ўйин учун таркиби маълум, Ғаниев асосий таркибда  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  7 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5

ОЧЛ. Бугун "Бунёдкор" Тошкентда, "Пахтакор" Саудия Арабистонида синовдан ўтади News

ОЧЛ. Бугун "Бунёдкор" Тошкентда, "Пахтакор" Саудия Арабистонида синовдан ўтади

Осиё қитъасининг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақаси бўлган Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-тури бугун старт олади.
Бугун "Бунёдкор" ва "Пахтакор" клублари ўз ўйинларини ўтказишса, эртага "Локомотив" ҳамда "Насаф" иккинчи турдаги учрашувларда иштирок этишади.

Биринчи турда Саудия Арабистонида "Ал Наср" билан дуранг ўйнаган "Бунёдкор" бугун Эроннинг "Персеполис" клубини қабул қилади. Ушбу жамоа илк турда ўз уйида "Лаҳвия"ни 3:0 ҳисобида таслим қилганди. "Қалдирғочлар" иштирокидаги ўйин Тошкент вақти билан соат 18:00да "Бунёдкор" стадионида бошланади.

Ўтган ҳафта Тошкентда 10 киши бўлиб қолганига қарамай Эроннинг "Нафт Теҳрон" клубини мағлуб этган "Пахтакор" бугун Саудия Арабистонида "Ал Шабаб" қарши ўйнайди. Рақиб жамоа биринчи турда "Ал Айн" билан дуранг ўйнаганди - 0:0. Бугунги баҳс Тошкент вақти билан 22:20да бошланади.

Иккала ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади. Бундан ташқари СПОРТ телеканали ҳар иккала баҳсни жонли равишда эфирга узатишни режалаштирган.

"Локомотив" ҳамда "Насаф" ўйинлари ҳақида эртага алоҳида маълумот берамиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика