Latest news

15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:30Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  3 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  21 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3

ОЧЛ. "Ал Садд" Доҳада "Пахтакор"ни мағлуб этди News

ОЧЛ. "Ал Садд" Доҳада "Пахтакор"ни мағлуб этди

"Пахтакор" жамоасининг ОЧЛ 4-тур доирасидаги Қатарда ўтаётган "Ал Садд"га қарши ўйинида имконият бой берилди.

ОЧЛ, 4-тур.

"Ал Садд" (Қатар) - "Пахтакор" (Ўзбекистон) 2:1

"Жассим Бин Ҳамад" стадиони.

Ҳакамлар: Жумпей Иида, Акане Яги, Караками Сатоши (учаласи - Япония), Омар Муборак (Уммон).

Голлар: Хави (9), Бағдод Бунеджа (87) - Кримец (30)

"Ал Садд" (4-2-3-1): 1.Саад Ал Шиб - 3.Абдулкарим Ҳассан, 15.Ториқ Салмон, 16.Буалем Ҳуҳи, 12.Ҳамид Исмоил -  14.Габи, 20.Салим Ал Ҳажри (5.Ву Юнг, 77) - 8.Али Асадилла (66.Ясир Иса, 66), 6.Хави, 10.Ҳасан Ал Ҳайдос - 11.Боғдод Бунеджа.

Захира: 22.Мешал Баршам, 17.Ҳассан Аҳмад Паланг, 27.Мешаал Иброҳим, 87.Сауд Иброҳим Ал Наср, 95.Иброҳим Ал Саеед.

"Пахтакор" (4-2-3-1): 35. Санжар Қувватов - 34.Фарруҳ Сайфиев, 15.Егор Кримец, 23.Шерзод Аъзамов, 3.Хожиакбар Алижонов - 20.Одилжон Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев (11.Игорь Сергеев, 89) - 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан, 17.Достон Ҳамдамов (22.Жасурбек Яхшибоев, 84) - 21.Марат Бикмаев (99.Жавоҳир Сидиқов, 62).

Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Акром Комилов, 6.Жаҳонгир Аҳмадов, 29.Владимир Козак, 55.Марко Симич. 

Al-Sadd

Xavi Hernandez - 9', Baghdad Bounedjah - 87'

AFC Champions League Grp. D . Round 4

22/04/2019, 22:00

1
:
2
Finished

Pakhtakor Tashkent

Yegor Krimets - 30'

45'
90'
9'  Xavi Hernandez
66'  Ali Assadalla (Yasser Aboubaker Essa)
78'  Salem Al Hajri (Woo-Young Jung)
87'  Baghdad Bounedjah
30'  Yegor Krimets
62'  Marat Bikmaev (Javokhir Sidikov)
84'  Dostonbek Khamdamov (Jasur Yakhshiboev)
89'  Sardor Sabirkhodjaev (Igor Sergeev)


         МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                     ЯНГИЛАШ


- Ўйин тугади! "Ал Садд" ўз майдонида "Пахтакор"ни мағлуб этди ва гуруҳ пешқадамига айланди.

- Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди.

Ўзгариш: Собирхўжаев ўрнига Сергеев майдонга тушди.

87. Гол! Аъзамовнинг ҳимоядаги хатосидан сўнг "Ал Садд" ҳужумчиси Бағдод Бунеджа гол урди.

85. Жамоалар жисмоний тарафлама анча толиқиб қолишди. Захира кучи ишга солинмоқда.

Ўзгариш:  Достон Ҳамдамов ўрнига Жасур Яхшибоев тушди.

81. "Пахтакор"нинг ажойиб ҳужумига якуний нуқтани қўйиш етишмади.

78. Ажойиб сейв! Хавининг жарима майдончаси ичидан берган зарбасини Қувватов қайтарди!

- Ўзгариш: Салем Ал Ҳажри ўрнига Ву Юнг тушди.

77. Жавоҳир Сидиқовнинг зарбасига озгина аниқлик ва куч етишмади.

76. Ниҳоят бош ҳакам "Пахтакор"га қарши фол қайд этилганини кўрди. Жарима зарбаси. Гол урайлик...

75. Ниҳоят! Ниҳоят! Хавининг ажойиб зарбасини Қувватов чиройли сакраш орқали ўз сейвини намойиш этиб қайтарди! Баракалла, Санжар!

74. Исталган кичик фол "Ал Садд" фойдасига. Яна хавфли нуқтадан жарима тўпи.

72. Тўп назорати ва устунлик тўлиқ "Ал Садд" тарафида. "Пахтакор" айни пайтда иккинчи рақам остида ҳаракатланмоқда.

70. Абдулкарим Ҳассан томонидан ташкил этилган хавфли ҳужумни Сайфиев бартараф этди. Бурчак зарбасидан кейин эса Қувватов тўпни муштлари билан уриб юборди.

68. "Ал Садд"нинг ҳужуми бурчак тўпига айланди. Бу вазиятни Қувватов тўпни эгаллаб олиш орқали юмшатди.

- Ўзгариш: "Ал Садд" ҳам илк ўйинчи алмаштиришни амалга оширди. Али Асадилла ўрнига Ясир Иса майдонга тушди.

63. "Пахтакор"нинг яхши ташкил этилган ҳужумини рақиб ҳимоячилари бартараф этишди.

- Ўзгариш: Марат Бикмаев ўрнига Жавоҳир Сидиқов туширилди. Демак Черан марказий ҳужумга, Сидиқов эса ҳужумчи ортида ҳаракат қилади.

61. Абдулкарим Ҳассан Алижоновни "учириб" юборди. Лекин япониялик хуштак эгаси яна жим.

60. Япониялик ҳакамнинг ҳар бир хуштаги "Ал Садд" фойдасига ишламоқда. Ҳужумда фол қайд этилди.

57. Охирги 5 дақиқани "Ал Садд" ҳудудий устунликда ўтказмоқда.

55. "Ал Садд" ижросида бурчак зарбаси. Биринчи хавфни Кримец, иккинчи темпда давом этган ҳужумни Қувватов бартараф этди. 

53. "Ал Садд"нинг узоқ давом этган ҳужуми Бағдоднинг хавфли, аммо ноаниқ зарбаси билан тугади.

50. "Ал Садд" бурчак зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бироқ бу вазиятда вакилларимиз ишончли ўйнашди. Жарима майдончаси ичида эса Сайфиев ва рақиб футболчиси тўқнашиб кетди. Ҳар иккала футболчиларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

47. Машарипов бурчак тўпи ишлади. Аммо бундан наф чиқмади. Тўп вакилларимиз назоратида.

- Иккинчи бўлим бошланди!

- Танаффус! Ҳозирча ёмон эмас. Арвеладзе кийиниш хонасида футболчиларга керакли ва тегишли кўрсатмалар беради ва иккинчи бўлимда вазият янада яхшиланишига умид қиламиз. Биринчи бўлимда "Ал Садд"да Хави фактори яна ишлаган бўлса, "Пахтакор" жамоавий ўйин эвазига Қатар чемпионига етарлича муаммолар тақдим этишга уринди. Иккинчи бўлимда мезбонларнинг муаммолари кўпайишига ишониб қоламиз. 

- Биринчи бўлимга ҳакам 1 дақиқа вақт қўшиб  берди.

44. Хожиакбар Алижонов жарима майдончаси томон юриш қилди ва зарба берди. Кучли, бироқ дарвозабоннинг қўлига борган зарба.

- Ҳакам тўп юзга тегса ҳам қўлга теккандек қоида бузилганини аниқламоқда. Ҳаммаси "Ал Садд" фойдасига, "Пахтакор" зарарига ишламоқда. 

41. Белгиланган жарима зарбасини Машарипов амалга оширди. Жалол жонли деворни зарба билан сийлади. 

40. Жарима майдончасига ёриб кириб кетаётган Машариповга нисбатан Габи қоидани бузди. Яхши стандарт вазияти. 

37. "Ал Садд" ўтиказиб юборилган голдан кейин ҳужумкорликни оширди. Аммо "Пахтакор" мудофаа чизиғи яхши ҳимояланмоқда.

- "Ал Садд" голларини ва хавфли ҳужумларини фақатгина стандарт вазиятлари орқали юзага келтирмоқда. Ўйиндан эса ҳозирча фақатгина Бунеджанинг узоқдан берган зарбаси кузатилди. Индивидуал маҳорат меваси. "Пахтакор" эса ҳужумлари асосан ўйиндан ташкил этмоқда. Позицион ҳужумлар ва комбинацион футбол борасида ҳам вакилларимиз устун. 

- Голдан сўнг "Пахтакор" йўқ жойдан ўз дарвозаси олдида хавф сотиб олди. Собирхўжаевнинг орқага пас ўйнаши оқибатида тўпга чиқиб келган Қувватов чизиқ устида қоидани бузди деб топди ҳакам. Хавининг бу галги зарбаси яхшиямки фақатгина хавфли бўлди холос.

30. ГОООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ЕГОР КРИМЕЦ! Ҳужумдаги илк бурчак зарбасидан кейин Ҳамдамовнинг зарбаси йўлига ҳимоячи туғаноқ бўлди. Қайта амалга оширилган бурчак зарбасидан сўнг "Пахтакор"нинг икки марказий ҳимоячиси Аъзамов-Кримец тандеми ҳужумда иш берди. Аъзамов томонидан бош билан жамоадоши турган тарафга узатилган тўпни Кримец боши билан дарвозага жойлади - 1:1.

29. Хавфли вазият! Бикмаев!! Сайфиев ўз қанотида фаоллик кўрсатди ва тўпни жарима майдончасига оширди. Бикмаев эса боши билан дарвозани нишонга олиш ўрнига тўсинни пойлади. Ҳужум давом этмоқда. Бурчак зарбаси.

27. "Пахтакор"нинг позицион ҳужуми Машариповнинг ноаниқ узатмасидан сўнг узилиб қолди. Фаолликни ошириш лозим.

25. "Ал Садд" майдон марказини назорат қилиши орқали ўйинда ўз устунлигини таъминлаб турибди. 

22. Ўйин темпи юқори. Жамоалар тўпга эгалик қилишлари билан олдинга ўтишга интилишмоқда.

21. "Ал Садд"нинг тезкор ҳужумини Бағдод Бунеджа самарали якунлай олмади. Унинг зарбаси мўлжалга аниқ бормади.

20. Хавфли вазият! Кримецнинг ажойиб узатмасидан сўнг Ҳамдамов жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва дарвозага йўллади. Ноаниқ. Ҳамдамовнинг тўпга зарба бериш чоғида рақиб футболчиси унга нисбатан қоидани бузганини вакилларимиз ҳакамга айтишди. Аммо бу эътирозлар инобатга олинмади. Ҳакам эса япониялик...

17. "Пахтакор"нинг ҳужумини якунлаш чоғида Марат Бикмаев тўпга улгурмади.

- "Пахтакор" мухлислари жамоани қўллаб-қувватлаб олдинга чорлашмоқда. "Ал Садд" эса ўйинни назорат қилишга интилмоқда.

12. "Пахтакор" бу рақиб билан Хавининг голидан кейин иродасини намойиш этганди. Яъни буни уддалаш жамоанинг қўлидан келади. 

10. Ҳеч қиси йўқ, руҳиятни туширмай ҳужумга, олдинга дадил юриш қилиш керак! 

9. Гол! Яна Хави ва яна гол!  Маэстро ўз ишини ажойиб бажарди. Қувватов эса зарбага реакция қилишга кечикди.

8. Али Асадилла жарима майдончаси олдида йиқилди. Ҳакам қоида бузилганини аниқлади. Хавфли нуқтадан жарима зарбаси. Эҳтиёт бўлиш керак! 

7. "Ал Садд" ўйин тизгинини ўз қўлига олишга уринмоқда.

5. "Пахтакор" имкон қадар майдонда юқори жойлашиб ўйнамоқда ва рақибни илк ҳудуддаёқ қарши олмоқда. 

- "Пахтакор" мухлислар гуруҳи фаоллик билан ўз суюклиларини олқишлаб туришибди.

2. "Пахтакор" учрашувни яхши бошлади. Илк дақиқаларданоқ рақиб дарвозаси олдида хавф солинди. Бурчак зарбаси ва Машариповнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси хавфли чиқди. Лекин бироз ноаниқ.

- Ўйин бошланди! Омад "Пахтакор"!

- Диққат қилинг"! Жамоалар ОЧЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.

- Ҳар иккала жамоа футболчилари ўйинолди чигалёзди машқларини тугатиб кийиниш хонасига йўл олишди. Саноқли дақиқалардан сўнг улар ўз мураббийларидан тегишли кўрсатмаларни олиб учрашувни бошлаш учун яшил майдонга саф тортишади.

- Айтиш керакки, Доҳада айни пайтда об-ҳаво шунчаки ҳавас қиларли. Яъни, бемалол футбол ўйнайдиган. Бироқ енгил шамол эсиб турибди. Умид қиламизки, ушбу жиҳат ўйинга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

- Учрашув бошланишига 25 дақиқа вақт қолмоқда.

Шота Арвеладзе автобусдан тушиши биланоқ "BEinSport" телеканалига ўйинолди флеш-интервью берди

- Ниҳоят интернет тизими тўлиқ уланди. "Ал Садд"дек жамоа стадионида ҳам бундай муаммолар бўлиб туради. Демак, жамоалар айни пайтда майдонда ўйинолди сўнгги тараддуд жараёнини ўтказишмоқда. "Жассим Бин Ҳамад" стадионига эса мухлислар ташрифи давом этмоқда. Айтиш керакки, ўйинга кириш чипталари текин. Ишқибозлар эса жуда кам. Тез орада Тошкентдан келган "Пахтакор" мухлислар гуруҳи ҳам стадионга етиб келишлари кутилмоқда. 

- "Пахтакор" ўйинолди чигалёзди машғулотларини ўтказиш учун майдонга тушиб келди. Сал ўтиб эса "Ал Садд" футболчилари ҳам чигалёзди машқларини бажариш учун яшил майдонга чиқишди.


Жамоалар ўйиндан 1,5 соат аввал стадионга етиб келишди

- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Қатар пойтахти Доҳа шаҳридаги "Жассим бин Ҳамад" стадионидан "гапирамиз"! Мазкур стадионда яна саноқли соатлардан кейин ОЧЛ 4-тур доирасида "Ал Садд" вакилларимиз бўлмиш "Пахтакор"ни меҳмон қилади. Мазкур қизиқарли қизиқарли ўтиши ва аҳамиятли бўлган баҳсдан матнли онлайн репортажимизни бошлаймиз. Хизматингизда камина Шаҳбоз Беғамов бўлади.

ЯНГИЛАШ

Rating: +57   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика