Latest news

02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  1 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  5 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1

ОЧЛ. "Ал Ҳилол"нинг боши қотган News

ОЧЛ. "Ал Ҳилол"нинг боши қотган

Саудия Арабистонининг энг номдор жамоаси "Ал Ҳилол" бу мавсум ҳам Осиё чемпионлар лигасида иштирок этади.

Жамоа жуда кучли гуруҳдан жой олган, чунки "Ал Ҳилол" гуруҳ босқичи ўйинларини Қатарнинг "Ал Дуҳайл", БААнинг "Ал Айн" ҳамда Эроннинг "Истиқлол" клубларига қарши ўтказади. 

Айни пайтда "Ал Ҳилол" Саудия Арабистони чемпионатида биринчи ўринда кетмоқда. Жамоа 18та турдан сўнг 43 очко тўплаган. ОЧЛ баҳслари бошланишига саноқли кунлар қолганида "Ал Ҳилол" муаммога дуч келди. 

Гап шундаки, клуб таркибида 9 нафар легионер бор. Аммо ОЧЛ заявкасига фақат тўрт нафари (3+1)ни киритиши мумкин. Ҳамда камида бир нафар футболчи осиёлик бўлиши шарт.

"Ал Ҳилол"да фаолият юритаётган легионерлар: 

Карлос Эдуардо (Бразилия)
Альберто Ботиа (Испания)
Себастьян Жовинко (Италия)
Бафетимби Гомис (Франция)
Андре Каррилло (Перу)
Хонатан Сориано (Испания)
Али Ал Ҳабси (Уммон)
Милош Дегенек (Австралия)
Омар Абдулраҳмон (БАА) 

"Ал Ҳилол"да осиёлик лимит учун уч нафар футболчи мавжуд. Жамоа хоҳласа ҳар учаласини рўйхатга киритади, хоҳласа бир ёки икки нафарини. Лекин бошқа футболчилар ҳам ўзига яраша кучли. Шу боис бош мураббий Зоран Мамич олдида вариантлар етарли, бироқ барибир кимни якуний рўйхатдан тушириб қолдириш борасида боши қотиши табиий.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика