Latest news

00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  1 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  10 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1

ОЧЛ. Ҳужуми кучли АГМК ҳимояси заиф "Ал Гарафа"га қарши News

ОЧЛ. Ҳужуми кучли АГМК ҳимояси заиф "Ал Гарафа"га қарши

Бугун Осиё яшил майдонларида Чемпионлар лигаси плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади.

Бугун АГМК Қатарда ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш учун ўйнайди

ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш учун АГМК жамоаси бугун Қатарда "Ал Гарафа" меҳмони бўлади. Агар олмалиқликлар Доҳадан зафар билан қайтишса, ўзларини гуруҳ беллашувларига олиб чиқиш билан бирга "Насаф" учун ОФК кубоги эшикларини ҳам очади. Акси бўлса, унда Қосимов шогирдларининг ўзи ОФК кубогида ўйнайди. АГМКнинг ғалабаси бизга бир эмас, иккита муҳим воқеликни тақдим этади.

Al-Gharafa

AFC Champions League Qualification . Round final

07/04/2021, 21:20

1
:
0
Finished AET

AGMK

Jovan Djokic - 120'

45'
90'
120'
120'  Jovan Djokic

Ҳимояси заиф бўлган "Ал Гарафа" легионерларга таянади

"Ал Гарафа" таркибида 6 нафар легионер бор. ОЧЛга эса хорижлик ўйинчилар 3+1 кўринишида "заявка" қилиниши мумкин. Бу ҳолатда доҳаликлар кот-д'Ивуарлик икки футболчини рўйхатга киритишмади. Булар: марказий ҳимоячи Уилфрид Канон (бўйи 188 см) ва марказий ҳужумчи Жонатан Коджиа (бўйи 191 см). Бу эса жамоага бир йўла ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда бир муаммони тақдим этиши мумкин. Уларнинг ўрнида майдонга тушадиган маҳаллий ўйинчилар бўй жиҳатидан у қадар баланд эмас ва бу стандартлардан ҳимояланишда ҳам, стандартларни ижро этишда ҳам панд бериши мумкин. Ўзи шундоқ ҳам ўйини ва натижаларида етарлича муаммолари бор жамоа учун бу қўшимча бош оғриғи бўлиши биз учун яхши.

"Ал Гарафа"нинг ҳимояси жуда заиф. Жамоа 2021 йил барча мусобақаларда 14та ўйин ўтказди ва 14та гол уриб, 29та гол ўтказиб юборди. Ўртача ҳар ўйинда биттадан тўп киритиб, иккитадан тўп олиб чиқилмоқда. Бир қарашда бизникиларнинг ғалабаси учун яхши ишора бераётган статистика.

Эктор Морено, орқа фонда эса Ку Жа Чол.


Мақола ёзишдан олдин "Гарафа"нинг охирги 10дан ортиқ ўйинлари лавҳаларини кўриб чиқдим. Биринчи хулоса: Жуда заиф ҳимоя. Рақиблар ҳимоячилардан осонгина ўтиб кетишмоқда, ҳимояланишда агрессивлик ва тезлик йўқ. Яна бир муаммо ҳимоячиларнинг тўғри жой топа олмаслиги, ўтказиб юборилган қатор голларда айнан тўғри позиция танлай олмаслик ва рақибни тўғри ёполмаслик голга олиб келган.

Иккинчи хулоса: Бу жамоани қарши ҳужумларда осон нокдаун қилиш мумкин. Юқорида ёзганимдек ҳимояланишда тезлик ва тўғри позиция танлашдаги муаммолар сабаб қарши ҳужумларда "Гарафа" жиддий муаммоларга дуч келади.

Учинчи хулоса: Стандартлардан кўп гол ўтказиб юборади. Иккинчи қаватдаги бўш ва ишончсиз ўйин сабаб стандартлардан кейин кўп гол ўтказиб юборадиган жамоа.

Тўртинчи хулоса: Ўйин Софьян Ҳанни орқали қурилади. Жамоанинг мияси жазоирлик Софьян Ҳанни ҳисобланади. Ҳужум ортида ҳаракат қиладиган Ҳанни ҳужумларни ривожлантиришда асосий "калит" вазифасини бажаради. Сифатли пас берадиган футболчи асосан олдинга ўйнайди. Шериклари бўш зонага югуришни бошлаганини пайқаган ҳамон нозик пас билан уни тўп билан таминлайди. Софьяннинг кесма пасларидан ҳам эҳтиёт бўлиш зарур, бундай ақлли ўйинчи учун 90 дақиқа давомида биргина имкон туғилса бас, жамоадошини бирга бир вазиятга чиқариб юбориши мумкин. Ҳужумлардаги яна бир муҳим ўйинчи 7-рақамдаги Моаяд Ҳассан. Асосан ўнг қанотда ҳаракат қиладиган Ҳассанда яхши пас ва яхши зарба бор. Жарима зарбаларини ҳам яхши ижро этади. АГМК аъзолари унга жарима майдончаси ичида ёки атрофида дарвоза томон тепишга имкон бермасликлари керак. Акс ҳолда, бу яхшиликка олиб келмаслиги мумкин.

Жазоирлик Софьян Ҳанни.


"Ал Гарафа" асосан легионерларга таянади. Марказда тўлиғича хорижликлар тўп тепишида. Адлен Гедиура ва Ку Жа Чол марказга жавоб берса, Софьян Ҳанни ҳужум ортида. Асосий ҳужумчи Коджиа "заявка"га кирмаганини инобатга олсак, бугун ҳужумда 13-рақамдаги Аҳмед Алаадинни кўрсак ажаб эмас. 28 ёшли Алаадин баланд бўйли эмас (177 см) ва бу иккинчи қаватда олмалиқликлар ҳимоячиларига устунлик бериши мумкин.


Тахминий таркиблар

ОЧЛ-2021. Плей-офф босқичи ўйини.

07.04.2021, 20:20

"Ал Гарафа" — АГМК

Доҳа, "Суҳаим Бин Ҳамад" стадиони.

"Ал Гарафа" (4-2-3-1): 21.Юсуф Ҳассан; 8.Юсуф Муфта, 3.Тамим Ал Муҳаза, 15.Эктор Морено, 24.Ҳомам Аҳмед; 17.Адлен Гедиура, 10.Ку Жа Чол; 7.Моаяд Ҳассан, 94.Софьян Ҳанни, 11.Отман Ал Яҳри; 13.Аҳмед Алаадин.


АГМК (4-3-3): 1.Ботирали Эргашев; 77.Дилшод Аҳмадалиев, 7.Сардор Раҳмонов, 8.Бобур Йўлдошев, 2.Акром Комилов; 23.Йован Жокич, 17.Санжар Турсунов, 22.Санжар Шоаҳмедов; 94.Элвин Фортес, 10.Ҳусниддин Ғофуров, 18.Александр Касьян.


Ҳужуми кучли, аммо ҳимояда муаммолари бор АГМК

Бугунги рақибларнинг умумий ҳолати бир-бирига ўхшашиб кетади. АГМКда ҳам ҳужум кучли, аммо мавсум аввалидаги ўйинлардан келиб чиқсак марказий ҳимояда муаммолар бор. Дарвозабон масаласи ҳам бор. Суперлиганинг ортда қолган 4 турида жамоа дарвозасини 3 нафар кипер қўриқлади. Жамоага янги келган Ботирали Эргашев "Навбаҳор" ўринбосарларига қарши тўлиқ ўйнаган ва бугун катта эҳтимол айнан уни асосий таркибда кўрсак керак. Бундан ташқари, худди Ботирали каби 1-турда "Локомотив"га қарши жароҳат олган Бобур Йўлдошевнинг қайтиши ҳимоядаги муаммоларни камайтириш мумкин. Клуб матбуот хизмати кеча ўйин олдидан расмий машғулотдан фото ва видеоларни жойлади. Унда Йўлдошев умумий гуруҳда шуғулланганини кўриш мумкин. Демак, катта эҳтимол Бобур таркибга қайтади.

Юқорида "Ал Гарафа" ҳимоясидаги уч жиҳатга урғу бериб ўтгандим. Ўша уч жиҳат бугун Миржалол Қосимов учун таомни маромига етказишда асосий "масаллиқ" вазифасини ўташи керак. Олмалиқликларда ҳужум кучли, рақибда эса ҳимоя кучсиз. АГМК жамоасида тезкор вингерлар бор (Фортес ва Ғофуров) ва улар қарши ҳужумларни кўп ўтказиб юборадиган рақибни жазолай олишади. Миржалол Қосимов жамоалари стандартларда доим кучли бўлиб келган ва рақибда охирги беллашувларда бунинг акси. Иккинчи қаватда жуда кучли ҳисобланган Касьянга ўйнайвериш керак. Бундан ташқари, марказий ҳимоячилар ҳам стандартларда фаол бўлишади.


Рақибнинг қанот ҳимоячилари ҳужумга актиқ қўшилишади ва аксар ҳолларда ортга қайтишга улгурмай қолишади. Бу эса Фортес ва Ғофуров учун муҳим омил бўлиши зарур. Қатарликларнинг ҳимоясидаги камчиликларни санадик, лекин марказдаги ўйинчиларига эътибор бермасак тўғри бўлмайди. Эҳтимол айнан Гедиура ва Ку Жа Чол рақиб ҳужумларини ҳимоягача етиб боришига тўсқинлик қилар. Ҳар ҳолда бу икки шоввоз тезлик борасида мақтана олмасада, тажриба борасида мақтана оладилар. Катта ўйинларда эса тажриба муҳим омил ҳисобланади.


Тезкор гол АГМК учун жуда муҳим

Қосимов шогирдлари учун тезкор гол киритиб олиш жуда муҳим. Агар АГМК буни уддалай олса, уёғига ишлар беш бўлади. Мезбонлар катта куч билан олдинга ўтишга мажбур бўлишади, бу эса қарши ҳужумларда "Гарафа"ни осон "ушлаш" имконини беради. Мураббийлар эътибор қаратиши керак бўлган яна бир жиҳат бу - тўп назоратини рақибга бериб қўймаслик. Яъни, тўп олмалиқликлар кўпроқ бўлиши зарур. Ҳанни, Чол ва Ҳассан каби ўйинчилари бор жамоада тўп бўлиши сизнинг дарвозангизга исталган пайт хавфли ҳужум бўлиши мумкинлигини англатади.

Ҳар икки жамоанинг бугунги ҳолатидан келиб чиқиб АГМКдан фақат ғалаба кутяпман. Лекин, ҳаммаси битта ўйинда ҳал бўладиган баҳсда нима бўлишини тахмин қилиш мураккаблашади. Охирги пайтлардаги омадсизликларга қарамай, мезбонлар битта учрашувга кучли "настрой" қилиб ғалаба қозониб кетишлари ҳеч гап эмас. Бунда концентрацияни йўқотмаслик муҳим.

АГМК ва футболимизга бугун омад!

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика