ОЧЛ-2021. Машарипов ва "Шабаб Ал Аҳли" Ар-Риёдга етиб келди
13 apr 2021 14:32
News
ОЧЛ-2021. Машарипов ва "Шабаб Ал Аҳли" Ар-Риёдга етиб келди
Олмалиқнинг АГМК клуби кеча тунда Саудия Арабистони пойтахтига етиб боргани ҳақида хабар берган эдик.
ОЧЛ-2021. АГМК Саудия Арабистонига етиб борди
"A" гуруҳида АГМКга рақиблик қиладиган БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" жамоаси ҳам кеча тунда қирол Ҳолид номидаги Ар-Риёд аэропортига етиб келди. Таркибида ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов ҳам бор дубайликларни Саудия Арабистони футбол Федерацияси вакиллари кутиб олишди ва меҳмонхонагача кузатиб боришди.
"Шабаб Ал Аҳли" жами 28 нафар ўйинчини "заявка"дан ўтказди. Улар орасида осиёлик футболчи лимити учун Жалолиддин Машарипов рўйхатга киритилган. Азиз Ғаниевда жароҳат бор, Одил Ҳамробеков эса ОЧЛ "заявка"сига киритилмаган.











Эслатиб ўтамиз, Ар-Риёд шаҳри мезбонлик қиладиган "A" гуруҳида "Шабаб Ал Аҳли"дан ташқари, "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони), АГМК (Ўзбекистон) ва "Истиқлол" (Тожикистон) жамоалари жой олишган.
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Comments