Latest news

14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  0 14:02Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм", "Машъал" – "Бухоро". Таркиблар маълум  3 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  0 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  11 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  4 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  11 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  32 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  12 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  15

ОЧЛ-2021. Ли Бюнг Геун: "Тошкентда ўтадиган мусобақа олдигисидан муваффақиятлироқ бўлади деб умид қиламан" News

ОЧЛ-2021. Ли Бюнг Геун: "Тошкентда ўтадиган мусобақа олдигисидан муваффақиятлироқ бўлади деб умид қиламан"

ОЧЛ-2021 гуруҳ босқичи 1-тури доирасидаги "Кавасаки Фронтале" - "Тэгу" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Жанубий Корея клуби бош мураббийи Ли Бюнг Геун иштирок этди.

"Биз Осиё чемпионлар лигасида иккинчи бор иштирок этаяпмиз. Биринчи уринишимиз у қадар омадли чиқмаганди. Бу сафар Тошкентда ўтадиган мусобақа олдигисидан кўра муваффақиятли бўлади", - дейди бош мураббий Ли Бюнг Геун.

"Олдинги иштирокимиздан яхшироқ ўйнаймиз деб ўйлайман. Мусобақага яхши тайёргарлик кўрдик ва мақсадимиз юқори", - дейди футболчи Жин Хюк Ким.




- Корея клублари одатда фаворитлар қаторида тилга олинади. Бу йил ҳам мухлислар клубингиздан юқори натижалар кутишади...

- Бу нарса албатта бизни хурсанд қилади. Биз доим яхши натижа кўрсатишга уринамиз. Жанубий Кореянинг барча клубларини кучли деб ҳисоблайман. Осиёда ҳам яхши савиядаги клублар етарлича.

Жин Хюк Ким: -
Осиё чемпионлар лигаси юқори савиядаги мусобақа ҳисобланади. Бу ерда иштирок этаётган барча клубларни кучли деб ҳисоблаш мумкин. Биз ҳам кучлилар қаторида тилга олинишга ҳаракат қиламиз.




- Ўтган мавсум "Ульсан Хюндай" клуби ОЧЛда ғолиб бўлганди. Жанубий Корея ва Япония клублари ўртасида хос қарама-қаршиликлар бўлади. Олдингизга қандай мақсад қўйилган?

- Биз олдимизга доим юқори мақсадларни қўямиз. Эртанги рақибимиз кучли жамоа, уларни тўхтатишга ҳаракат қиламиз. Япония клубларига қарши доим муваффақиятли ўйнашга уринамиз.

- Клубнинг бразилиялик тўпурари Чезинья Тошкентга келганми?

- Ҳа келган ва ўйинларга тайёр.





Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика