ОЧЛ-2021. АГМК саралашни Ироқ клубига қарши сафарда ўтказади. Ғолиб Қатар жамоаси билан тўқнаш келади
		
		18 dec 2020 17:04
        News	
	 
				 
				ОЧЛ-2021. АГМК саралашни Ироқ клубига қарши сафарда ўтказади. Ғолиб Қатар жамоаси билан тўқнаш келади
Бироқ Олмалиқ клуби гуруҳ босқичига чиқиши учун иккита сафар учрашувини ўтказишига тўғри келади.
Дастлаб АГМК Ироқ вице чемпиони "Ал Қува Ал Жавия" клубига қарши сафарда ўйнайди. Ўтган йилларда ўзбек клуби дастлабки босқични ўз майдонида ўтказарди, бироқ бу йил Ироқ ОФК коэффициентлар жадвалида Ўзбекистондан тепага чиқиб олгани боис энди клубимиз сафарда ўйнайди.
Ушбу баҳс ғолиби гуруҳ босқичига чиқиши учун Қатар клуби тўсиғидан ўтиши керак бўлади.
Бу клуб номи бугун кечқурун бўлиб ўтадиган Қатар Амири кубоги финалидан сўнг маълум бўлади.
Финалда "Ал Араби" - "Ал Садд" клублари тўқнаш келади. Агар кубокни "Ал Араби" қўлга киритса, плей-оффда "Ал Садд" ўйнайди. Агарда кубокни "Ал Садд" қўлга киритса, плей-оффда "Ал Гарафа" клуби ўйнайди.
Ҳозирча саралаш баҳслари ва гуруҳ босқичи ўйинлари қачон бўлиб ўтиши аниқ эмас. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, саралаш март ойида ўтса, гуруҳ босқичи апрель ойида бошланади.

Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments