Latest news

12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  0 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  2 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  0 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  0 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  2 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  3 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  8 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  9 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  1 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1

ОЧЛ-2016. "Шандонг Луненг" ва "Сеул" чорак финалда News

ОЧЛ-2016. "Шандонг Луненг" ва "Сеул" чорак финалда

Осиё чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган икки учрашув якунланди.

"Сидней" ва "Шандонг Луненг" ўртасидаги ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Бир ҳафта олдин Хитойдаги ўйин 1:1 ҳисоби билан тугаганди. Шу боис сафарда кўпроқ гол урган "Шандонг Луненг" чорак финалга йўл олди. Ушбу баҳсни ҳамюртимиз Илгиз Танташев бошқариб борди.

"Сеул" - "Урава Ред Даймондс" учрашуви эса драматик тарзда кечди. Япониядаги баҳсда мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучишганди. Бугунги ўйиннинг асосий вақтида "Сеул" 1:0 ҳисобида ғолиб бўлди. Қўшимча бўлимларда томонлар иккитадан гол уришди. ОФК регламентига кўра қўшимча таймларда урилган голларга сафардаги гол қоидаси риоя қилмайди. Шу боис жамоалар ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Унда омад "Сеул"га кулиб боқди - 7:6.


1/8 финал. Жавоб учрашуви
"Сидней" - "Шандонг Луненг" 2:2
Голлар:
ОНил 2, Грант 46 - Монтилло 12, Хао Жунмин 90

"Сеул" - "Урава Ред Даймондс" 3:2 (пенальтилар серияси 7:6)
Голлар
: Дамьянович 29, Адриано 94, Го Йо Хан 120+2 - Таданари Ли 112, 115.

Кеча "Чонбук Моторс" (Жанубий Корея), "Шанхай SIPG" (Хитой) клублари ҳам чорак финалга чиқишганди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика