Latest news

20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  0 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  0 19:25Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимели билан яқиндан танишамиз  8 19:01"Неом" "Монако" футболчисини харид қилмоқчи  0 18:38Расмий хабар: Шоҳрух Гадоев иккинчи даврани "Қўқон-1912"да ўтказади  0 18:09Расмий хабар: "Насаф" Нигерия терма жамоаси собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олди  2 17:30Расман: "Қўқон-1912" 4 нафар футболчи билан хайрлашди  0 17:09Расман: "Сурхон" собиқ футболчиси "Қизилқум" билан шартнома имзолади  0 16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  4 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  1 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Сўнгги кунларда кимда қандай ўзгариш?  32 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  12 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  20

ОЧЛ-2015. Бердиевда учинчи, қолганлар учун биринчи имконият News

ОЧЛ-2015. Бердиевда учинчи, қолганлар учун биринчи имконият

ОФК томонидан Осиё чемпионлар лигасида бизга 3+1 ўрин берилгани расман ойдинлашди.
Шундай қилиб келаси йил биздан учта жамоа (“Пахтакор”, “Локомотив”, “Насаф”) ОЧЛни тўғридан тўғри гуруҳ босқичида бошлайди. “Бунёдкор” эса плей-оффдан бошлайди. Эътибор бериб қарасак, биргина Рўзиқул Бердиевни ҳисобга олмаганда, қолган клублар бош мураббийлари учун келаси йилги чемпионлар лигаси дебют мусобақа бўлар экан.

Хусусан чемпионликни қўлга киритган “Пахтакор” бош менежери Самвел Бабаян бунгача бош мураббийи сифатида рўйхатдан ўтмаганди. Энди бўлса ҳам мураббий, ҳам менежер сифатида “заявка” қилинади. Яъни, унинг мураббий эканлигини ҳам инобатга олсак, Осиё чемпионлар лигаси Бабаян учун дебют мусобақа ҳисобланади.

“Локомотив” устози Вадим Абрамов ҳам ҳозирча чемпионлар лигасида қатнашмаган. Бу гап шунингдек “Бунёдкор” бош мураббийи Сергей Лушанга ҳам тегишли. Демак, бу икки мураббий ҳам клублар ўртасидаги нуфузли мусобақада келаси йил ўз дебютларини ўтказишади.

“Насаф”ни бошқараётган Рўзиқул Бердиев учун эса ОЧЛ илк мусобақа эмас. Чунки мураббий бунгача икки мавсум ОЧЛда “Насаф”ни бошқарган. Хусусан 2012 йил ўз тарихида илк бор ушбу турнирда қатнашган “Насаф” гуруҳ ўйинларида атиги бир очко билан охирги ўринни банд қилганди. Шу йилнинг бошида ўтказилган плей-офф босқичида эса қаршиликлар Қатар клубидан йирик ҳисобда мағлуб бўлишди. Демак, бу сафарги иштирок Бердиев учун учинчиси бўлади.

Шундай экан, келаси йил ОЧЛ баҳсларини интизорлик билан кутишимиз учун асос бор. Агар “Бунёдкор” плей-оффдан ўтиб олса, гуруҳ баҳсларида биздан тўртта клуб бўлади. Бу эса ОФК томонидан берилган яна бир имконият деганидир. Умуман олганда, ОФК бизга ҳар доим имконият бериб келган. Фақат бундан фойдаланиш, ОФКнинг бекорга 3+1 бермаганини исботлаш эса тўртта клубнинг зиммасидаги иш ҳисобланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика