Latest news

22:58А Серия. "Милан" - "Пиза" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  8 22:13Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  8 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  49 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10 19:48Европа клублари "Реал" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  4 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  3 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  8

"Обод" - "Олмалиқ" учрашувига келинг ва Сирожиддин Сайфиевга ёрдам беринг! News

"Обод" - "Олмалиқ" учрашувига келинг ва Сирожиддин Сайфиевга ёрдам беринг!

Тошкентнинг "Обод" клуби ҳам хайрли акцияга қўшилди.

2014 йил "Локомотив" - "Динамо" учрашувида оёғидан жиддий жароҳат олиб, футболчилик фаолиятини якунлаган Сирожиддин Сайфиев айни пайтда оғир ҳасталикка чалингани ва унга ҳам руҳан, ҳам моддий жиҳатдан далда бўлиш мақсадида championat.asia сайти ташаббуси билан махсус акция ўтказилаётганидан хабарингиз бор.

“Обод” футбол клуби ҳам ушбу ҳайрия акциясидан четда тургани йўқ. Жамоамиз аъзолари Сирожиддинни қўллаб-қувватлаб, унга соғлиқ тилаган ҳолда моддий ёрдам беришга улгуришди.

Хайрли ишни давом эттиришни мақсад қилган жамоамиз Сирожиддинга сиз азиз мухлисларнинг иштирокида яна ёрдам беришни ният қилган. "Обод" 14 апрель куни олий лиганинг 6-тур доирасида "Олмалиқ" билан куч синашади. Биласиз, жамоамиз уй учрашувларини ўтказадиган "Жар" стадионига кириш доим бепул бўлган. Эртанги баҳсда ҳам бу анъана давом этади. Фақат аввалги ўйинларимиздан фарқли равишда эртага Сирожиддин Сайфиевни қўллаб-қувватлаш мақсадида стадионимизда махсус қути бўлади. Беллашувни бевосита ўйингоҳда томоша қилиш учун ташриф буюрган ишқибозлар ўз имконияти доирасида Сирожиддинга ёрдам бериши мумкин.

Демак, 14 апрель куни "Жар" стадионига келинг, "Обод" - "Олмалиқ" учрашувида футболчиларни қўллаб-қувватланг ва Сирожиддинга ёрдам беринг!


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика