Latest news

22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  65 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  0 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  212 20:58АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди  16 20:38Финалиссима УЕФА ва КОНМЕБОЛ қарори билан бекор қилинди. Нега?  2 20:18"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  5 19:38"Барселона" — "Севилья". Таркиблар маълум  5 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  15 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  4 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим"  4 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  9 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4

"Обод" мураббийлар штабида ўзгаришлар News

"Обод" мураббийлар штабида ўзгаришлар

Tags :  Обод
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Обод" мураббийлар штабида бир қатор ўзгаришлар рўй берди.
Хусусан, "Обод"нинг олий лигага чиқишида катта ҳисса қўшган ёш мутахассис, ушбу мавсумнинг иккинчи қисмида ўринбосар таркибини бошқарган Бобур Зуҳриддинов ўз хоҳишига кўра, клубни тарк этди. Зуҳриддиновнинг ўзи "пойтахт клубларидан таклиф бўлаётганини айтиб, истеъфога чиқишини" билдирди. Жамоамиз раҳбарияти иқтидорли мураббийга омад тилаган ҳолда дўстона хайрлашди. Бўшаб қолган ўринга бошқа мураббийлар билан музокаралар бошлаб юборилди.

Аввал хабар берганимиздек, асосий жамоага Рауф Инилеев бош мураббий этиб тайинланган эди. Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида "Обод"ни бошқарган Жаъфар Ирисметов энди Рауф Талгатовичга ёрдам беради. Қолаверса, тажрибали Анвар Ғофуров ўйновчи мураббий сифатида Инилеев ва Ирисметовга кўмаклашади. Дарвозабонлар мураббийи эса, Игорь Михайлов.

Тайёргарлик режа асосида давом этмоқда. Кеча ва бугун икки маҳалдан машғулот ўтказган жамоамиз эртага бир маҳал шуғулланади. Индинга, яъни, 28 декабрь куни жамоа аъзолари икки таркибга бўлинган ҳолда ўзаро учрашувда майдонга тушади. Мазкур баҳс "Обод" стадионида бўлиб ўтади. Шундан сўнг жамоа аъзолари янги йил таътилига чиқади.

Бобур Зуҳриддинов "Обод" билан хайрлашди

Бобур Зуҳриддинов: “Обод” жамоасини тарк этганим рост”
Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика