Latest news

16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  0 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  4 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  10 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  13 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  38 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  13 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  24

«Обод» бу сафар ҳам «Металлург»дан устун келди News

«Обод» бу сафар ҳам «Металлург»дан устун келди

Янги мавсумга қизғин ҳозирлик кўраётган Олий лига дебютанти «Обод» клуби назорат-синов учрашувларига ҳам жиддий эътибор қаратмоқда.

Бундай ўйинлар аввало жамоанинг ўйин амалиётини шакллантириш, қолаверса турли тактик услублар устида ишлашда қўл келади. Бугун пойтахтликлар «Обод» стадионида Бекободнинг «Металлург» жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Кескин ва муросасиз курашларга бой кечган баҳс бу сафар ҳам Олий лиганинг янги вакили «Обод» жамоаси фойдасига ҳал бўлди – 2:0. Тўпларни ўтган мавсум жамоа тўпурарлари бўлишган Шохруз Норхонов ҳамда Алишер Азизовлар киритишди. Шуни таъкидлаш керак, мазкур жамоалар Янги йил байрами олдидан ҳам ўзаро тўқнаш келишган. Ўшанда бекободликларнинг аралаш таркиби «Обод»га 3-2 ҳисобида имкониятни бой берганди. Бу сафар эса Рустам Мирсодиқов шогирдлари деярли асосий таркиб билан майдонга тушган бўлишса-да, ўзбек футболи элитасининг янги вакили қаршисида ожиз қолишди.

«Обод» - «Металлург» - 2:0. «Обод» стадиони
Ҳакам: Вадим Агишев
«Обод»:
Дилшод Ҳамроев, Жавлон Искандаров, Шахзод Абдурахимов, Ғайрат Умиров, Шерзод Жалилов, Фаррух Шотурсунов, Санжар Тўрақулов, Алишер Мирзаев, Шохруз Норхонов, Дониёр Ҳасанов, Павел Соломин.
Заҳирадан тушганлар: Д.Жўрақулов, А.Азизов, С.Баратов, Ж.Қаҳрамонов, Араик Бобоев, Ш.Раҳматов, А.Шарипов, У.Матмусаев, Ш.Мажидов.
«Металлург»: С.Султонов, М.Сулаймонов, Ҳикмат Ҳошимов, Д.Одилов, М.Тошматов, Ж.Исақулов, Ф.Намозов, Э.Исроилов, А.Нўъмонов, З.Абдуллаев, С.Абдужабборов.
Заҳирадан тушганлар: Д.Каримов, М.Қаҳрамонов.

«Обод» ФК матбуот хизмати

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика