Latest news

21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  0 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  1 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  11 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  2 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5 16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  7 15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  1 15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  5 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  3 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0

"Обод" 3та ўйиндан буён юта олмаяпти, "Олмалиқ" эса 2 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти News

"Обод" 3та ўйиндан буён юта олмаяпти, "Олмалиқ" эса 2 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти

Бугун олий лиганинг 28-туридан ўрин олган "Обод" - "Олмалиқ" учрашуви бўлиб ўтади.

"Обод" олий лигада охирги 3та ўйиннинг барчасида мағлуб бўлди. "Сўғдиёна" (1:2) ва "Шўртан"га (0:1) сафарда имконият бой берилган бўлса, ўз майдонида "Машъал"га (0:1) ютқазилди.

Олий лига дебютанти сўнгги бор 1 октябрь куни ўз уйида "Нефтчи" устидан зафар қучган эди.

"Олмалиқ" эса аксинча охирги икки ўйинда ютқазмади ва ўз дарвозасидан гол ҳам олиб чиқмади. Игорь Шквирин шогирдлари "Шўртан"ни 3:0 ҳисобида тор-мор этишди. Ўтган турда эса жамоа ўз мухлислари қаршисида "Андижон" билан дуранг ўйнади - 0:0.

Эслатиб ўтамиз, "Обод" - "Олмалиқ" учрашуви бугун соат 15:00да бошланади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика