Latest news

22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  0 21:59Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф": Бензема ва Канте асосий таркибда!  3 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  3 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  4 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5

Обид Жўрабоев: “Гол уриб, айбимни бироз ювганимдан хурсандман” News

Обид Жўрабоев: “Гол уриб, айбимни бироз ювганимдан хурсандман”

Ўзбекистон кубоги 2-турида “Бухоро” Суперлига иштирокчиси “Металлург” билан дуранг ўйнади.

Ўйиндан кейин бухороликлар етакчиси Обид Жўрабоев фикрларига қулоқ тутдик. 

“Ўйин тенгма-тенг кечди. Баҳс бошида тўпни кўпроқ эгаллаб туришга интилдик. Бу бизга фойда келтирди.  Лекин айнан менинг хатоим билан дарвозамизга пенальти белгиланди. Рақиб эса бундан унумли фойдаланиб кетди. Биз ҳисобда ортда қолаётган бўлсакда, мувозанатни тиклашга уриндик. “Металлург” ҳам яхши ўйнади. Таркибида иқтидорли ёшлар кўпчиликни ташкил қилади. Ўйлашимча, натижа ўйинга мос бўлди. 

Ҳозирда кейинги босқичга йўлланма олиш имкониятимиз бор. Айни вақтда “Сурхон” ва “Бунёдкор”да 3 очкодан бор. Ҳали кейинги босқичга чиқиш учун имкониятимиз сақланиб қолган. Бунинг учун “Бунёдкор” билан кечадиган Тошкентдаги баҳсда муваффақият қозонишимиз талаб этилади. Агарда буни бажара олсак, имконият бўлади. 

Юқорида айтганимдек, пенальтига сабабчи бўлиб қолдим. Шундан кейин бироз асабийлик бўлди. Негаки, мен ўйин давомида бехато ўйнашга эътибор қаратаман. Асабийликни тезроқ унутиб, олдинга интилдим. Жарима зарбасини амалга оширишни жуда истадим. Жамоадошларимдан буни мен ижро этишни сўрадим. Гол бўлган вазиятда тўп рақиб футболчисига тегиб, йўналишини ўзгартирган бўлсада, гол бўлиб, айбимни бироз ювганимдан хурсанд бўлдим.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика