Latest news

20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  0 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  3 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  2 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  3 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  1 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  1 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  9 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  2

Обид Жўрабоев: “Бугун ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз” News

Обид Жўрабоев: “Бугун ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз”

Бугун олий лиганинг 24-турида “Андижон” клуби ўз уйида “Қизилқум” жамоасини қабул қилади. Ушбу баҳс олдидан “Андижон” жамоаси футболчиси Обид Жўрабоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Олий лигада қолиш учун кураш олиб боряпмиз. Шунинг учун ҳар бир очко олтинга тенг. Уйимизда бўлган бир нечта ўйинларда мағлубиятга учрадик. “Қизилқум”га қарши ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўрдик. Бугунги рақибимиз чемпионатимиздаги кучли жамоалардан бири ҳисобланади. Улар иккинчи даврада таркибини анча яхшилаб олган. Нима бўлишидан қатъий назар, бугун ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Бундан буёғига “жонга жон, қонга қон”. Ҳозирги вазиятимиз оғир. “Қўқон-1912” биздан 1 очко ўтиб кетди. “Обод” ҳам етиб олди. Бугун ғалабага эришсак вазиятимиз яхшиланарди. Кейинги турда сафарда “Шўртан” меҳмони бўламиз. Ушбу учрашувда ҳам очко олсак турнир рейтингида ўз ўрнимизни янада яхшилаб олардик. “Қизилқум”да бўйдор футболчилар кўп. Шунинг учун ҳимоявий ўйин кўрсатсак керак. Рақибимиз қарши ҳужумда яхши ўйнайди”, - дейди “Андижон” клуби футболчиси Обид Жўрабоев.

Жаҳонгир Сотволдиев
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика