ОАВ вакиллари диққатига! ФИФА Футзал ЖЧ-2024 учун аккредитация жараёни бошланди
23 jul 2024 15:01
News
ОАВ вакиллари диққатига! ФИФА Футзал ЖЧ-2024 учун аккредитация жараёни бошланди
Жорий йилнинг 14 сентябрь – 6 октябрь кунлари жаҳон футзалининг энг етакчи терма жамоалари юртимизда жам бўлишади.
Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 баҳслари Ўзбекистонда ташкил этилади.
Мазкур жаҳон чемпионатини фаол ёритиш истагида бўлган барча турдаги ОАВ вакиллари учун аккредитациядан ўтиш жараёни бошланганини маълум қиламиз. Аккредитация жараёни 15 августга қадар давом этади.
Бунинг учун ФИФА расмий сайтининг медиа бўлими – media.fifa.com'да регистрациядан ўтиш ва керакли ОАВ турини танлаш талаб этилади. Жаҳон чемпионати учун аризаларни тасдиқлаш ва аккредитация тақдим этишни ФИФА медиа бўлими амалга оширади.
Рўйхатдан ўтишни истаган ОАВ вакиллари fifa.com расмий сайтида ўзига тегишли йўналиш бўйича медиа йўриқномалар билан танишишлари лозим.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
15:49
2025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади" 2
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments