Latest news

19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  6 19:07Суперлига. "Нефтчи" - "Хоразм". Асосий таркиблар маълум  3 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  9 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  4 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0 16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  2 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  0 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  18 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  12 14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  21 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  3 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  35

Нурлибек Таласбоев: “Қувасойлик мухлислар жамоани сезиларли равишда қўллаб-қувватламоқда” News

Нурлибек Таласбоев: “Қувасойлик мухлислар жамоани сезиларли равишда қўллаб-қувватламоқда”

Кеча биринчи лиганинг 7-тур ўйинларига старт берилди. Абдумалик Ҳакимов бошқарувидаги “Цементчи” жамоаси сафарда “Ғиждувон” билан куч синашиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдан сўнг қувасойликлар ҳужумчиси Нурлибек Таласбоев ўз фикрларини билдириб ўтди. Маълумот учун айтиш керакки, ушбу иқтидорли футболчи қорақалпоғистонлик бўлиб, 1994 йилда таваллуд топган. Бунгача асосан “Орол” шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Кечаги учрашувда Таласбоев ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.

- Очиғини айтганда, бугунги учрашувда жамоамиз фаворит эди. Шу боис майдонга фақат ғалабани кўзлаган холда чиққандик. Яратганга шукур, мақсадимизга эришдик. Энди бор эътиборимизни кейинги ўйинга қаратамиз. Олдинда бизни “Нурафшон”га қарши жиддий ўйин кутиб турибди. Имкон қадар бўлажак баҳсда ҳам мухлисларимизни хурсанд қилишга харакат қиламиз.

- “Ғиждувон” дарвозасига киритган тўпим жамоамга фойда келтирганидан хурсандман. Бу ерда ҳам мураббийлар мени ҳужум чизиғида ўйнатмоқда. Ўзингизга яхши маълум, олдинги чизиқ вакилидан фақат гол уриш талаб этилади.

- “Цементчи”га мослашиш жараёни узоқ давом этмади. Аксинча йигитлар мени яхши қабул қилди ва қисқа фурсат ичида жамоага киришиб кета олдим деб ўйлайман. “Цементчи”да яхши коллектив йиғилган дея оламан.

- Жамоага яратиб берилаётган шароитлар қониқарли даражада. Бунинг учун раҳбариятга миннатдорчилик билдирсак арзийди. Улар футболчиларга қўлдан келганича шароитларни яхшилаб бормоқда. Фақат ўйнаш керак.

- Бемалол айта оламанки, водийда халқ футболни жуда севади. Қувасойлик ишқибозлар борасида ҳам илиқ фикрдаман. Улар жамоани сезиларли равишда қўллаб-қувватламоқда. Бу эса табиийки биз футболчиларга қўшимча куч бағишлайди.


Исломбек Рустамбеков.
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика