Latest news

01:58Педру Морейра "Ал Ҳилол" устидан қозонилган тарихий ғалабадан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  1 01:41Абдулла Абдуллаев: "Бундай ўйинларда руҳий тайёргарлик биринчи ўринга чиқади"  2 01:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Лилль" ва ПСВ — "Арсенал" ўйинлари бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  2 01:00ЕЧЛ. "Реал" ва "Атлетико" 1/8 финалнинг дастлабки ўйинида ўзаро кураш олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  53 00:59ЕЧЛ. "Астон Вилла" 1/8 финалнинг биринчи ўйинида "Брюгге"ни меҳмонда таслим этди  4 00:52Игорь Сергеев: "Кейинги ўйин борлиги сабаб ҳисобдаги фарқни оширмоқчи эдик"  3 23:18"Реал" Лондон клубидан 70 млн фунтга баҳоланаётган ўйинчига қизиқмоқда  0 22:58Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" турнирдаги илк мағлубиятини "Пахтакор" майдонида қабул қилиб олди  214 22:28"Ливерпуль" собиқ ўйинчиси Минамино яна 2 йил Францияда қолади  2 21:44Расман: Ўзбек телеканаллари Англия кубогини намойиш этади  23 20:25Антони "Бетис"да яна бир йил қолмоқчи. МЮ вингери Испания клубида 7 ўйинда 3+2 қайд этди  5 20:00Субименди учун АПЛдан яна икки даъвогар чиқди  1 19:54Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": Асосий таркиблар маълум  26 19:44Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": "Шерлар" кийниш хонасидан галерея  5 19:33"Арсенал" "Атлетико" футболчиси учун "Челси" билан курашга қўшилди  1

Нуралиев Австрия йиғинига 18 нафар футболчи билан йўл олади News

Нуралиев Австрия йиғинига 18 нафар футболчи билан йўл олади

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 4 сентябрь куни навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Австрияга учиб кетади.
Ўсмирлар ўртасидаги (U-17) жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 4-9 сентябрь кунлари Австрияда навбатдаги йиғинини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик. Мазкур йиғин давомида Нуралиев шогирдлари 5 ҳамда 7 сентябрь кунлари мезбон - Австрия ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади. Таъкидлаш жоиз, Австрия ўсмирлар терма жамоаси (U-17) ҳам БАА мамлакатида бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичи иштирокчиси саналади.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев Австрияга жами 18 нафар футболчи билан йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 17 октябрь - 8 ноябрь кунлари БАА мамлакатида бўлиб ўтадиган U-17 ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичида иштитрок этади.

Австрия йиғинига чақирилиган футболчилар рўйхати:
Дарвозабонлар: Сарвар Каримов, Шохжаҳон Эшбўтаев
Ҳимоячилар: Иброҳим Абдуллаев, Одил Ҳамробеков, Жамшид Болтабоев, Ойбек Эркинов, Акром Комилов, Рустам Ашурматов, Ҳумоюн Агзамов.
Ярим ҳимоячилар: Равшан Хурсанов, Иззатилла Абдуллаев, Илҳомжон Абдуғаниев, Ислом Каримов, Зарбилло Умаров.
Ҳужумчилар: Акобир Тўраев, Аббос Нематиллаев, Шахзод Очилов, Жавоҳир Сиддиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика