Latest news

16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  3 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  1 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0

Нукусда қорақалпоғистонлик футзал мураббийлари учун ўқув курси ташкил этилди News

Нукусда қорақалпоғистонлик футзал мураббийлари учун ўқув курси ташкил этилди

Мамлакатимизда Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда Осиё футбол конфедерацияси ҳамкорлигида футзал мураббийларининг малакасини ошириш мақсадида ўқув курслари ўтказиб келинаётир.

Жумладан, жорий йилнинг 10–15 март кунлари Қорақалпоғистон Республикасида футзал мураббийлари учун ОФКнинг “Level-1” дастури бўйича беш кунлик халқаро  ўқув курси ташкил этилди. Нукус олимпия захиралари коллежи базасида олиб борилган назарий ва амалий машғулотлар жараёнида  жами 19 нафар, шундан Нукус шаҳридан 13 нафар, Хўжайли туманидан 3 нафар, Нукус, Кегейли ва Қораўзак туманларидан  бир нафардан мураббий таҳсил олди.

Мазкур курс ишини ОФК инструктори Аваз Мақсумов бошқариб борди. Ўз навбатида унга “Level-2” лицензиясига эга бўлган  О. Жалимов(Нукус) ва К. Хромов(Тошкент)  ассистентлик вазифасини ўтади.

Қорақалпоғистон Республикаси  футбол федерациясининг биринчи вице президенти В. Назаровнинг таъкидлашича, эндиликда “Level-1” лицензиясини қўлга киритган мураббийлар “Level-2”  ва “Level-3”  даражалари учун ўқишни давом эттириши  мумкин.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика