Latest news

10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   0 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1 08:50 Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди  2 08:20Самюэль Умтити 10 сентябргача янги жамоа топмаса, фаолиятини якунлаши мумкин  6 07:50Акмал Мозговой: "Рақибимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик"   1 07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  3 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  4 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  29 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  1 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  13 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  3 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1

Нукусда “Футболимиз келажаги”нинг ғолиблари аниқланди News

Нукусда “Футболимиз келажаги”нинг ғолиблари аниқланди

Қорақалпоғистон Республикаси босқичининг 9-10, 11-12 ва 13-14 ёшли футболчилардан иборат бўлган маҳаллаларнинг болалар жамоалари ўртасидаги гуруҳ баҳслари Қанликўл, Чимбой, Ҳўжайли ва Элликқалъа туманларида ташкил этилди.
Ўз навбатида гуруҳларда ғолиб чиққан жамоалар Нукус шаҳридаги “Турон” ўйингоҳида “Футболимиз келажаги” республика турнирининг Хоразм воҳасида уюштириладиган ҳудудий босқич йўлланмаси учун ўзаро баҳс юритишди.

- Учрашувларимиз жуда қизиқарли ўтди, -дейди мусобақа бош ҳаками, қорақалпоғистоннинг таниқли собиқ футболчиларидан бири Ислом Абдуллаев. – Ўйинларни Қорақалпоғистон футбол федерацияси томонидан тайинланган Қаллибек Собиров, Шарёр Жумабеков сингари иқтидорли ҳакамларимиз бошқариб боришди. Бу ўйинларни холисона ўтишини таъминлади. Ишончим комилки, жамоаларимиз Урганч шаҳрида бўлиб ўтадиган ҳудудий босқичда муносиб иштирок этишади ва финал йўлланмаларини қўлга киритишади.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.
   
Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиблари:
    9-10 ёшлилар гуруҳи. Нукус туманидаги Саманбай овул фуқоралар йиғини.
   11-12 ёшлилар гуруҳи. Тўрткўл туманининг Марказобод маҳалласи.
13-14 ёшлилар гуруҳи. Нукус туманидаги Саманбай овул фуқоралар йиғини.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика