Latest news

23:13"Ал Ҳилол", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Насср" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  1 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  2 22:30"Осасуна" — "Реал" 1:0 (матнли трансляция)  5 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  5 21:59"Ал Васл" — "Ал Батаэҳ". Таркиблар маълум  0 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  7 21:25"Лечче" — "Интер". Таркиблар маълум  3 21:05А Серия. Фабрегас қўл остидаги "Комо" меҳмонда "Ювентус"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  19 20:54"Навбаҳор" собиқ ҳимоячиси Қозоғистонда  0 20:31"Бунёдкор" собиқ футболчиси ватанига қайтди  1 20:00Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди  41 19:57Флик Рамазон ҳақида: “Билишим бўйича, фақат Ямал рўза тутмоқда. Барча учун аниқ режамиз бор”  2 19:34"Олимпик-MobiUz" бир кунда иккита назорат ўйини ўтказди  0 19:12Шомуродов Онуачуга етиб олди  7

"Ноттингем Форест" "Юнайтед" билан ўйиндаги ҳакамликдан арз қилмоқчи News

"Ноттингем Форест" "Юнайтед" билан ўйиндаги ҳакамликдан арз қилмоқчи

Ҳакамлик адолатли бўлмадими?

"Ноттингем Форест" АПЛнинг 3-тури доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда ишлаган Стьюарт Эттуэлл ҳамда унинг ёрдамчилари устидан шикоят киритмоқчи. Клубдагилар ҳакамнинг кечаги ўйиндаги хатти-ҳаракатларидан жахл отига минишган.

"Форест" эгаси Эвангелос Маринакис ушбу ўйинни ўз уйида Афинада томоша қилган ва ҳакамнинг қарорларидан жахли чиққан. Энди грециялик бизнесмен "паст савияда ишлаган" ҳакамга жазолар киритилишини истамоқда.

Учрашувнинг 66-дақиқасида майдондан четлатилган Жо Уоррел ўз жарима майдончаси ёнида Бруну Фернандешни йиқитди. Бош ҳакам бу фолни сўнгги умид фоли деб ҳисоблаган. Ўз навбатида ВАРдагилар ҳам Стьюартнинг қарорини қўллаб-қувватлаган.

Ноттингемликлар бу ҳолатдан хавотирга тушишган, сабаби ушбу ҳакамнинг айнан ушбу жамоа билан бу биринчи ҳолати эмас. 2021/22 йилги мавсумда Чемпионшипда "Борнмут"га қарши ўйинида "Ноттингем" пенальти тепиши керак бўлган вазиятда ҳакамлар оффсайд аниқлаб, пенальти беришмаганди. Эттуэлнинг "Форест" иштирокидаги навбатдаги ўйини кеча "Юнайтед" билан ўйинга тўғри келди.

"Юнайтед"нинг олдинги уй ўйинида манкунианликлар рақиби "Вулверхэмптон" бош мураббийи Гари О′Нил ҳам ҳакамликдан нолиганди. Ўша учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Андре Онана рақибига ишлатган фоли сабабли пенальти берилиши керак бўлганди. Бироқ пенальти берилмаган, якунда ўша баҳс ҳаками бир турга четлатилганди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика