Latest news

13:11Левандовски "Барселона" билан шартнома ҳақида: "Ҳали қарор қабул қилиш учун вақтим бор. Қаерда ўйнашни ва қайси йўналишда ҳаракат қилишни билмайман, лекин босим йўқ"  0 12:25"Реал" Зиданни қайтармоқчи  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛда "Boxing day" даваом этади ва бошқалар  0 11:41Расман: Фежсал Мулич — “Сўғдиёна” футболчиси  6 11:23"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди  3 10:53Роберт Левандовски футболдаги сўнгги йилларида нималарга эришишни истаётганини айтди  0 10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  1 09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  4 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  5 08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  7 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  5 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  9 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  12 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0

NOTING эмас, NOTHING! News

NOTING эмас, NOTHING!

Ёш ҳамкасбимиз Оғабек Самисов янги таъмирдан чиқарилаётган Тошкент шаҳар футбол академиясидан репортаж тайёрлабди.

Фотосуратларни кўздан кечирар эканман, таъмирлаш ишлари тугагач, академия замонавий ва чиройли кўриниш олиши кўз олдимдан ўтди. Лекин шу ўринда бир сурат эътиборимни тортди. Аниқроғи, суратдаги ёзув. Даҳлиздаги деворда шундай ёзув бор: WITHOUT FOOTBALL MY LIFE IS WORTH NOTING. 

Бу ёзув "Футболсиз менинг ҳаётим ҳеч нарсага лойиқ эмас" деган маънони билдириши керак, аслида. Лекин бу ерда бир хатолик кетган. Яъни, инглиз тилида "Ҳеч нарса" NOTING эмас, балки NOTHING деб ёзилади. Яъни бу ерда H ҳарфи тушиб қолган ва гапда умуман бошқа маъно келиб чиққан.

 

Агар NOTING дейдиган бўлсак, унда NOTE - қайд қилмоқ, NOTING эса Қайд қилиш маъносини  беради. Шунда гап мазмуни ўзгариб кетяпти: "Футболсиз менинг ҳаётим қайд қилишга лойиқ", яъни футболсиз ҳаётим зўр, бемалол ёзиб борсанглар бўлади деган маъно келиб чиқади. Кўряпсизми, битта ҳарф тушиб қолса, гап умуман бошқа маънони беряпти.

Бу гапни аслида WITHOUT FOOTBALL MY LIFE IS NOTHING деб берса ҳам бўларди. Яъни, бу ўринда албатта WORTH сўзини қўшиш шарт эмас. Майли, энди ким ёзган бўлса ҳам WORTH ни қўшибди ва бу борада катта эътироз йўқ. Фақат NOTING деган жойини тўғрилаб қўйиш керак бўлади. Йўқса, эрта-индин академия очилганидан сўнг инглиз тилини биладиган бирорта чет элликни таклиф этсак, ёзувни ўқиб ичида кулмасин дейман. 

Х.Холиқов.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика