Latest news

16:19Абдуғафур Ҳайдаров янги мавсумни Про лига жамоасида бошлайди  0 15:57Чемпионлар Лигаси финали учун тўп тақдим этилди  0 15:36"Баланд масжид" Фарғона вилояти ҳокими кубоги ғолибига айланди  3 15:19САфарда "Қўқон-1912" меҳмони. Жавоҳир Ҳусанов МТЖга бориб келгач, ўзгариб қолдими?   0 14:54А Серия топ-клуби юлдуз ўйинчи билан янги шартнома бўйича музокараларни бошлади  0 14:23Элдор Шомуродов Туркия Суперлигаси 21-тур рамзий жамоасидан жой олди  0 14:01Фарғона вилояти ҳокими кубогида 3-ўрин эгаси аниқланди  0 13:39Ўзбекистонлик мураббий Кипр клубида иш бошлади  1 13:18Расман: "Металлург" — Про лига иштирокчиси  9 12:56Ҳусниддин Алиқулов муваффақиятли операция қилинди  10 12:32Ҳоланд "Энфилд"да илк бор гол урди. У АПЛда ўйнаган 24 та стадионидан 23 тасида гол уришга муваффақ бўлган  2 12:05"Металлург"дан трансфер тақиқи олиб ташланди  0 11:39Манчестер грандлари "Брентфорд" ҳимоячиси учун курашади  2 11:16Клубларни босқичма-босқич хусусийлаштириш бўйича фикр алмашилди  10 10:30"Сўғдиёна" U-21 мураббийи Станислав Андреев: "Бу ҳаётимдаги янги ва муҳим босқич"  4

"Норин" Тошкент йиғинини якунлади News

"Норин" Тошкент йиғинини якунлади

Мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттирган "Норин" пойтахтда ташкил этилган йиғинни якунлади.

Йиғин сўнггида жамоа Термизнинг “Сурхон” жамоасига қарши учинчи назорат ўйинида куч синашишди.

Баҳс давомида устунликка эга бўлган "Норин" якунда 3:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилишди. Голларга Санжар Баратов, Умарбек Тўхтасинов, Баҳодир Муртазоевлар муаллифлик қилишди. Умумий ҳисобда “Норин” жамоаси Тошкент йиғинида учта назорат ўйинида куч синашиб, барчасида ғалаба қозонди. Бунга қадар “Локомотив БФК” (3:0) ва “Андижон” (3:2) жамоалари билан баҳс олиб борилганди. Жамоа аъзолари қисқа муддатлик дам олишдан сўнг машғулотларни Ҳаққулобод шаҳрида давом эттиришади.
Мавсум бошланиши олдидан таркибга бир қатор футболчиларни қўшиб олинганлиги ҳақида аввал хабар бергандик. 

Тошкент йиғини давомида жамоа сафига тажрибали ҳимоячи Вусол Магеррамов қўшилди. Ушбу футболчи 2017 йилги мавсумни “Олмалиқ” жамоасида ўтказганди. Бундан ташқари ўтган мавсум иккинчи ярмини Бангладешнинг “Саиф” жамоасида ўтказган Аҳрор Умаржонов яна “Норин”га қайтди. Ярим ҳимоячи давралар оралиғида хориждан тушган таклифни қабул қилиб, Бангладешга йўл олганди.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика