"Норчаев бўлмаса, Бердиевда бошқа вариант бор. У майдонга тушса "Навбаҳор"га қийин бўлади — Бугунги финал олдидан мутахассис фикри 
		
		30 oct 2022 13:31
        News	
	 
				 
				"Норчаев бўлмаса, Бердиевда бошқа вариант бор. У майдонга тушса "Навбаҳор"га қийин бўлади — Бугунги финал олдидан мутахассис фикри
Наманганликлар орадан 24 йил ўтиб мамлакат кубогининг ҳал қилувчи босқичига етиб келди. 1998 йил "Пахтакор" марказий стадионида "Нефтчи"га қарши финалда 2:0 ҳисобида ғалабани тантана қилган учрашувда "Навбаҳор"нинг голларига Шуҳрат Раҳмонқулов ва Анвар Солиев муаллифлик қилган эди. Бир неча соатлардан сўнг старт оладиган "Навбаҳор" - "Насаф" учрашувидан олдин таниқлик собиқ футболчи Шуҳрат Раҳмонқулов жамоаларнинг имкониятларини чамалади ва 24 йил аввалги учрашувни ёдга олди.
| Navbahor Doniyor Abdumannopov - 58' | Uzbekistan Cup. Round 4 30/10/2022, 17:00 2: 1 Finished | Nasaf Акмал Мозговой - 29', Matheus Lima - 101' | 
— Фикримча, бугунги финалда йирик ҳисоб қайд этилмайди. Жамоалар кўпроқ эҳтиёткорликка эътибор қаратади. "Навбаҳор"да юртимизнинг энг тажрибали футболчилар йиғилган. "Насаф"да эса барчаси уйғунлашган. Аксарият футболчилар академиядан бирга катта бўлган. Лекин тажриба жиҳатдан ҳар томонлама устунлик наманганликлар томонида. Мутахассис сифатида тенг ўйин бўлишини балки ғолиб экстра-тайм, пенальтилар сериясида аниқланишини тахмин қиламан.
— Бевосита 1998 йилги финалга келсак, бугунгидек катта шов-шувли бўлмаган. 45 минг томошабинни ўз бағрига сиғдира оладиган "Пахтакор" стадионига 2,5 минг мухлис келган. Бу ўша вақт учун жуда кам эди. Ўйиндан олдин йигитларга "Нефтчи"ни ишонч билан ютамиз, дегандим. Амалда 2та гол фарқи билан устун келгандик. Оддий ўйин сифатида қабул қилганмиз.

— Ҳусаин Норчаев катта йўқотиш. Лекин "Насаф" бир футболчига қараб қоладиган жамоа эмас. Буни кўп бор исботлаган. Рўзиқул Бердиевда бошқа вариантлар борлигига ишонаман. Дейлик Лима Круз унинг ўрнини билинтирмаслиги мумкин. У майдонга тушса "Навбаҳор"га қийин. Иккинчидан эса академиядан етишиб чиқаётган ёш футболчилар бор. Бирор янги номни ҳам кўрармиз.
— "Навбаҳор"нинг финалга чиқиши, муваффақиятли юришлари Самвел Бабаяннинг меҳнати. Бош мураббийнинг иши яққол кўриниб турибди. Жамоада Бабаян имзоси бор. ОЧЛда ўйнайдиган даражага олиб чиқди. Яна қаерда, Наманганда! Бу ерда осон эмас. Ўйнаш ҳам, ишлаш ҳам қийин.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             
  "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments