Latest news

01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  49 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:32Англия лига кубоги. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар аниқ!  3 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Нўъмон Ҳасанов: “Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиш аламли, албатта” News

Нўъмон Ҳасанов: “Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиш аламли, албатта”

“Қизилқум” — “Пахтакор” жамоалари баҳсидан сўнг, матбуот анжумани биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.

— Ўйин жуда қизиқарли бўлди, — дея сўз бошлади “Пахтакор” жамоаси бош мураббийи. — Аммо сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориш аламли, албатта. Кейинги пайтларда жамоамиз аъзолари мураккаб ўйинларни ўтказяпти. Осиё Чемпионлар лигаси учрашувидаги чарчоқлар тарқамасдан туриб, етакчи жамоалардан бири “Насаф”га қарши ўйнашди. Бугун Навоийда янада оғир ўйин ўтказди. Йигитларга қўлларидан келганича ҳаракат қилишди. Уларга раҳмат айтаман.

Учрашувнинг охирги дақиқаларида тактик ўзгаришларни амалга оширмоқчи эдик. Афсуски, таркибдаги ўзгаришлар ҳисобни ушлаб қолишга ёрдам бера олмади.
Навоийда жуда чиройли футбол муҳитида ўйнадик. Стадионда яратилган шарт-шароитлар, майдоннинг ҳолати аъло даражада. Шундай шароитга муносиб жамоа пайдо бўлганлигидан хурсанд бўлдим. Бугун “Қизилқум”нинг мағлубиятдан қутулиб қолишига кўпроқ мухлислар ёрдам қилишди. Бежизга ишқибозларни жамоанинг ўн иккинчи ўйинчиси, деб айтмасликларининг яна бир бор гувоҳи бўлдик. Улар охирги дақиқаларгача жамоаларини қўллаб-қувватлашди.

Станислав Андреев, Жамшид Искандеров, Жавоҳир Соҳибовнинг ўрни бугун билинди. Соҳибов кейинги учрашувлардан бошлаб таркиб қайтади. Аммо Андреев ҳамда Искандеровларнинг жамоа сафига қўшилиши учун камида икки ой вақт зарур, - дейди Ҳасанов.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика