Latest news

10:20"Қизилқум" дарвозасида ўзгаришлар содир бўлди  0 09:52"Ҳаракатлар сўзлардан кўра баландроқ гапиради". Слот Салоҳ билан бўлган можародан кейинги ўйини ҳақидаги фикри  0 09:27ОКМК етакчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  1 09:00Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин  15 08:33Муҳаммад Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди  2 08:09Жалолиддин Машарипов: "Раҳмат, "кўк армия""  0 07:32"Бунёдкор" футболчиси 7 йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этди  0 07:00АПЛ. "Арсенал" иккита автогол туфайли ўз уйида "Вулверхэмптон"ни мағлуб этди  7 06:55Лига 1. "Мец" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 00:55Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди  58 23:19Мудрик фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  13 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  4 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  5 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6

Нўъмон Ҳасанов: “Ўйиндан завқ олдим” News

Нўъмон Ҳасанов: “Ўйиндан завқ олдим”

Суперлига 17-туридан олган “Қўқон-1912” – АГМК учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида Нўъмон Ҳасанов ва Қувондиқ Рўзиев иштирок этишди.

Нўъмон Ҳасанов: - Бугунги ўйин чиройли ва томошабоп бўлди. Ўйиндан завқ олдим. Катта ташаббусга эга бўлдик. Ўйинимиз борган сари очилиб бораётгани мени хурсанд қилмоқда. Бугун мавсумдаги энг яхши ўйинлардан бирини ўтказдик. Айниқса футболчиларимнинг 1-таймдаги ҳаракатлари менга кўпроқ ёқди. Танаффусда ҳам шундай темпда ўйнашни давом эттириш ҳақида кўрсатма бердим.

Жасур Хакимовни анчадан бери биламан. У анча ҳаракатчан,яхши очилади ва  ҳужумда катта жаҳмдаги ишларни бажаради. Жасур ҳали тўлиқ ўзини кўрсата олгани йўқ. Ўйлайманки унинг энг яхши ўйинлари олдинда.
Кейинги тур “Насаф”га қарши ўйин кутиб турибди. Футболчиларга дам бермаймиз, эртадан бошлабоқ тайёргарликни бошлаймиз. Қаршидан ҳам яхши натижа билан қайтиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.  

Қувондиқ Рўзиев: Авваламбор стадионда бизни қўллаб турган мухлисларимизга раҳмат айтмоқчиман. Учрашувда катта ташаббусга эга бўлдик. Вазиятлардан фойдаланганимизда ҳисоб янада йирик бўлиши мумкин эди. Мураббиймиз айтганидек ўйинимиз очилиб бормоқда. Кейинги ўйинларда ҳам мухлисларимизни хурсанд қиладиган натижаларни қайд этишга ҳаракат қиламиз.


Rating: -24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика