Latest news

17:54"Челси" — "Лестер" ва "Тоттенхэм" — "Борнмут" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 17:46ЎФА Тиббий қўмитаси Суперлиганинг 12 футболчиси даволаниши лозимлигини қайд этди  1 17:26Суперлига. "Хоразм" - "Шўртан" (матнли трансляция)  9 17:23ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Актобе"га имкониятни бой берди, меҳмонлар сафида уч нафар ўзбекистонлик ўйинчи асосий таркибда тушди  0 17:00"Хетафе" — "Атлетико". Альварес ва Гризманн асосий таркибда  1 16:37МЮ Зиркзеедан мамнун ва уни ёзда сотмоқчи эмас. Ҳужумчи 41 ўйинда 6+2 қайд этди  3 16:05Итсуки Урата: "Нефтчи" билан ўйин энди тарих, биз навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз"  0 15:55"Ливерпуль" Нуньесга ўринбосар бўладиган футболчи учун 50 млн евро тўлашга тайёр  0 15:25Тошкентда "Бунёдкор" ва "Нефтчи" ўртасида тўртта тўп киритилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:21Зоран Марушич: "Насаф"даги чемпионликни "Нефтчи" билан такрорлашни истайман"  3 15:13ЎзПФЛ наманганлик футбол мухлисларига мурожаат қилди  35 15:01Одил Ҳамробеков: "Бунёдкор" қайси ўринни эгаллайди? Жадвалга кузда қараймиз"  0 14:40Эшитдик-да! Тез орада Ўзбекистон Суперлигаси ўйинлари 10 та камерада тасвирга олинади  15 14:31Кими Мерк янги клуби билан шартнома имзолади  0 14:02Элит ОЧЛ. Нимчорак финалнинг дастлабки баҳслари учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Пахтакор" ўйинчиси ҳам ўрин олди  8

Нўъмон Ҳасанов: "Навбаҳор"да жуда яхши футболчилар жамланган, фақат уларга тўғри пас билан ўйнашни, очилишларни ўргатиш керак" News

Нўъмон Ҳасанов: "Навбаҳор"да жуда яхши футболчилар жамланган, фақат уларга тўғри пас билан ўйнашни, очилишларни ўргатиш керак"

Coca Cola Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар мураббийи Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин бошида ташаббусни рақибга бериб қўйдик. Гол ўтказганимиздан кейин, футболчилар бироз ўзларига келиб, тартибли ҳимояланишди. Танаффус пайтида "Пахтакор"нинг ўйинидан келиб чиқиб, йигитларга кўрсатмалар бердик. Иккинчи бўлимга яхши кайфиятда чиқдик, футболчилар нисбатан фаолроқ тўп суришди. Тўғри, асосан ҳимоявий услубда ўйнадик. Пандемия даврида, касалланганлар учраётган пайтда футбол ўйнаш оғир, шунинг учун шогирдларимга раҳмат айтаман. Сезган бўлсангиз, аксарият шогирдларимиз жисмоний томондан баҳсга тайёр эмас. Қолаверса, жамоамизга ўзаро паслар узатган ҳолда ўйнаш етишмаяпти. Бу борада яна ишлаймиз, олдинда 15 кун вақтимиз бор. Мақсадимиз - футболчилар комбинацион, чиройли ўйин кўрсатишса ва шу тариқа мухлисларни хурсанд қилсак.

"Пахтакор" каби рақибларга қарши секин ўйнаб бўлмайди. Бироз тўхтаб қўйсангиз, тўпни олдиришингиз муқаррар. Кўряпсизлар, "Навбаҳор" асосан муайян футболчилар, дейлик, Азиз Турғунбоев кабиларнинг ҳаракатлари ҳисобига вазиятдан чиқиб кетмоқда. Пасларга асосланган ўйинни кўрмаяпман. Мен комбинацион ўйин тарафдориман, футболчилар майдонда тўп суришдан роҳатлансин дейман. "Пахтакор" футболчиларининг учрашув бошидаги ҳаракатларини кўринглар, ўйинчилар худди шундай, бўш ҳудудларга очилиб, тўпни бир-бирларига аниқ узатган ҳолда ўйнашлари керак. Бизда эса тўпни эгаллаган футболчи уни кимга узатишни билмай қоляпти, қолганларни рақиб қўймоқда. Тўпни олган футболчида 3-4та вариант бўлиши керак, бизда эса битта ҳам вариант йўқ. Вақт етакчи футболчини ахтариш билан ўтиб кетяпти. Шуни тўғри англаган ҳолда, ҳимоявий услуб танлашни маъқул кўрдик.

"Навбаҳор"да жуда яхши футболчилар жамланган, фақат уларга тўғри пас билан ўйнашни, қўрқмай тўп суришни, очилишларни ўргатиш керак. Ахир бу футбол-ку. Сафимизда турли ёшдаги термаларимиз аъзолари бор. Йигитлар машғулотларда айтганларимизни тўғри бажаришмоқда, энди шуни майдонда ҳам кўрсата билишлари лозим", - дейди Нўъмон Ҳасанов.

Ўткир УМАРОВ ёзиб олди.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика