Latest news

14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  0 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсултни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  4 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  2 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  11 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  3 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  3 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  3 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  12

Нўъмон Ҳасанов: "Ҳисоб ўйинга яраша бўлди, мақсадимиз олий лигада қолиш" News

Нўъмон Ҳасанов: "Ҳисоб ўйинга яраша бўлди, мақсадимиз олий лигада қолиш"

"Локомотив" - "Қўқон-1912" (4:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози ўз фикрларини билдирди.

"Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади, футболчиларимиз ўзларини йўқотиб қўйишди. Ҳисоб ўйинга яраша бўлди. "Локомотив" сафида терма жамоада ўйнайдиган кўплаб футболчилар бор.

Собир Ҳамидов ортиқча вазнга эга эмас. Унинг тана тузилиши шундай. Бугунги мағлубиятда унинг айби йўқ. Собирни гавдали йигит эканлигини билиб уни жамоамизга олганман.

Носир Отақўзиев охирги 20 дақиқада чарчаб қолганини кўриб уни алмаштирдим. Бунга қадар яхши ўйнаб келаётгандик, аммо "Локомотив" барибир кучли. Мақсадимиз олий лигада қолиш, шу сабабли ҳам жамоага келганман.

Мен ҳам жамоада кучли ва тажрибали футболчилар бўлишини истардим. Аммо ёзги танаффусда кўплаб футболчилар бошқа жамоаларга ўтишга қарор қилишди. Масалан, Анвар Ғофуровни чақиргандим, у "Обод"ни танлади. Бу футболчиларнинг қарори уни ҳурмат қиламиз", - дейди Ҳасанов.


"Қўқон-1912" матбуот хизмати


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика