Latest news

13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  0 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  2 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  2 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  0 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  6 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  20 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  10 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  8 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  4 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6

Нўъмон Ҳасанов: “Бугунги ғалабада қизил карточка муҳим аҳамият касб этди” News

Нўъмон Ҳасанов: “Бугунги ғалабада қизил карточка муҳим аҳамият касб этди”

Суперлига 2-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов ва етакчи ўйинларимиздан бири Жавоҳир Сидиқовлар иштирок этишди.

Нўъмон Ҳасанов: - Олдинги турда Бухорода мағлубиятга учраган эдик. Ўша баҳсда ҳам ёмон ўйнамадик. Лекин иккинчи таймда гол ўтказиб юбордик. Бу сафар ҳам гарчи сафарда тўп сурган бўлсак-да, ғалаба қозона олдик. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз. Ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклайман. Улар бизни ҳар доим қўллаб-қувватлаб келишмоқда.

“Қизилқум” ҳақида гапирадиган бўлсам, яхши шаклланган жамоа. Тажрибали футболчилар бор “Қизилқум” сафида. Навоийликларга кейинги ўйинларда омад тилайман. Хамид Актамов яхши мутахассис, ўйламанки жамоани қийин вазиятдан олиб чиқиб кета олади.

Бугунги ғалабадан қизил карточка ҳам муҳим аҳамият касб этди. Тенг кучли жамоалар ўртасидаги баҳсда бир киши кам бўлиб қолиш мағлубият билан тенгдир.

Жавоҳир Сидиқов: - Чиройли ўйин бўлди. Мухлислар шиддатли баҳснинг гувоҳига айланишди. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун майдонга тушганди. Боиси, бу жамоалар олдинги турда мағлубиятга учрашганди. Бизда ғалаба бўлган иштиёқ кучли эди. Жамоамиз ҳужумкор ўйин намойиш этмоқда. Бугун ҳам иккита ҳужумчи билан майдонга тушдик ва максимал даражада тўп суришга ҳаракат қилдик. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. Яхши ўйинларимиз ҳали олдинда деб ўйлайман.

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика