Latest news

14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  1 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  0 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  4 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  4 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   20 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  12 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  3 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  8 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2

Нолито: “Евро-2016га борсам ажойиб бўларди” News

Нолито: “Евро-2016га борсам ажойиб бўларди”

Нолито Ла лигада жорий мавсум кашфиётларидан бирига айланди.


“Сельта” унинг ёрдамида Чемпионлар лигаси поғоналари учун курашмоқда. “Four Four Two” журналига берган интервьюсида гранд жамоалар эътиборини тортган ҳужумчи фаолияти ҳақида саволларга жавоб қайтарди.

- Ўтган мавсумда 13 гол уриб, 11 голли тўп оширишни ҳисобингизга ёздингиз. Жорий мавсумни қандай кайфиятда бошладингиз?

- Жуда хурсанд бўлдим, лекин янада кўпроқ нарсага эришишни истайман. Ушбу мавсумда биз рақобатбардошмиз ва бир сафар турнир жадвалини бошқариб турдик.

- Ушбу мавсум нимаси билан ажралиб турибди?

- Яго Аспаснинг “Ливерпуль” ва Жон Гвидеттининг “Манчестер Сити”дан келиши бизга ҳужумда куч тақдим этди. Мавсумнинг биринчи ярмини ажойиб ўтказдик. Жамоа ўзига ва амалга ошираётган нарсаларига ишонмоқда.

- Европа чемпионатига бораман деб ўйлайсизми?

- Буни тахмин қилиш қийин, лекин нега йўқ? Ҳаракат қиламан. Ҳаётда орзу қилиш керак. Шундай яхши ўйнашда давом этсам ва Дель Боске мени терма жамоага чақирса, ажойиб бўларди. Мамлакатнинг энг яхши футболчилари билан ўйнаш фахрдир. Бундай бўлиши тўғрисида ҳеч қачон ўйламаганман.

- Испаниянинг жанубий қирғоғи Кадисда ўтган болалик ҳақида нималарни эслайсиз?

- У ерда ҳаётимдаги энг яхши дамларни ўтказганман. Санкулар кўчаларида дўстларим билан ўйнардик. Мени бобом ва бувим катта қилган, тоғам ва холам менга худди ака ва опадек. Ҳар йили бобомнинг олдига бораман, чунки у мени машғулотларга олиб борарди. У қаттиққўл эди. Шу сабабли ҳозиргидек инсон бўлиб етишдим. Унинг учун ҳар куни нималарнидир ўрганаман ва ишлайман. Фаолиятимнинг яхши дамлари ҳали олдинда.

- Сиз ҳам бобонгиз каби денгизчимисиз?

- Шунақароқ. Менга сузиш ёқади, фақат ёзда ва ҳаво яхшилигида. Бўрон пайтида денгизга тушмайман. Мен ва акам Хесус олдин бобом билан қайиқда балиқчилик қилардик. Менга бу ёқарди, лекин қийин касб. Пул ишлаб топиш учун кўп меҳнат қилишга тўғри келади.

- Сиз каби кўча футболчилари тарихдан жой оляптими?

- Ҳа, бу ҳақиқат. Уяли телефонлар, ўйинлар ва шу каби нарсалар туфайли болалар уйдан кам чиқишмоқда. Санкулардаги эски кўчаларда ҳозир 3-4 болани кўриш мумкин. Аввал уларнинг сони 20 нафардан ортиқ бўларди. Ҳар ёзда ўртоқларим билан кўчада чарчамагунимча ўйнардим. Ҳар мавсум охирида йигитларга “Сельта” либосини бераман. Қадрдон дўстларимга совға беришни ёқтираман.

- “Валенсия”га 15 ёшда ўтгансиз. Қийин бўлганми?

- Ҳа. Санкуларда бошқача яшардик, одамлар бир-бирига яқин, кўпчилик кўчаларда суҳбатлашади. Уйни бола пайтимда тарк этганман. Лекин нима хоҳлаётганимни билардим. У ерда икки йил бўлдим ва кўп нарсаларни ўргандим. Гўшт сотувчига ёрдамчи бўлиб ишлашимга ҳам тўғри келган. Гўштни кесардим, мижозларга хизмат қилардим, полни ювардим, кейин поездга чопардим. Бу фойдали машғулот бўлган.


- Уйга қайтгач, 2008 йил “Барселона-Б”га ўтдингиз. Бу яна бир орзунинг ушалиши бўлганми?

- Бу орзуларимнинг чўққиси эди. Оилам “Барса”га мухлислик қилади ва бу клуб билан шартнома тузаман деб ўйламаганман. Мураббий билан гаплашдим ва иш ҳал этилди. У ерда машғулотларда мен тасаввур қилмайдиган услублардан фойдаланишарди. Бу фаолиятимдаги энг муҳим лаҳзалардан бўлган. “Барселона”да 3 йилда анча ўсишга эришдим.

- Нима учун 2013 йил “Бенфика”да ярим йил ўйнагач, “Сельта”ни танладингиз?

- “Сельта”га Луис Энрике сабабли ўтганман. У менга қўнғироқ қилиб, шартнома тузишга кўндиришга уринди. Машғулотларда у мен билан шахсан гаплашарди. Бир сафар яхшироқ ҳаракат қилиб, 6 килограмм вазн ташлашимни айтди. Чунки Ла лигада қанот футболчилари озғинроқ эди. Ўшандан буён овқатланишимни назорат қиламан ва бу менга фойдага ишлаган.

- Сиз фламенко (испанча мусиқа ва рақс)нинг ашаддий шайдосисиз. Кимни танлайсиз: Ромарио ёки Камарона де Исла?

- Камарона де ла Ислу. Ҳа, футбол ўйнайман, лекин машғулотга чиқишгача фламенко тинглайман. Имконим борича концертларга ташриф буюраман ва уйимда кечалар ташкил қиламан. Шунда ундан янада кўпроқ завқ оламан. Ромарио — кумирларимдан бири, уни яхши кўраман. Лекин ким билан кўпроқ танишишни исташим борасида Камаронани биринчи навбатда таъкидлаган бўлардим.

- “Бой энг кўп бор эмас, балки кам нарсага муҳтож инсон”. Буни сиз айтгансиз. Тушунтириб берасизми?

- Ҳамма пулни яхши кўради, баъзилар бошқалардан кўпроқ. Пуллар билан яшаш осон, лекин улар инсонни бахтли қилмайди. Олдин менга маоши яхши таклифлар келиб тушган, лекин шундай кетишим инсофдан бўлмасди.


Беҳзод Назаров тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика