Latest news

10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  1 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  0 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  2 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  3 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  19 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  27 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  9 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  35 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  179 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  52 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1

Нодир Элибоев: "Йигитлар ҳақиқий ирода кўрсатишди" News

Нодир Элибоев: "Йигитлар ҳақиқий ирода кўрсатишди"

Кеча Ўзбекистон футзал терма жамоаси Венесуэлага қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Ушбу учрашувдан сўнг терма жамоамиз мураббийи Нодир Элибоев фикрларини билдириб ўтди. 

"Характер кўрсата олдик. Ҳисоб 0:2 бўлгунигача иккинчи рақам остида ўйнашга мажбур бўлдик. Бу биз томондан берилган кўрсатма эди. Шундан сўнг босимни кучайтирдик, ҳужумлар сонини оширдик. Шуни эвазига ғалаба қозондик, деб ўйлайман. 

Биринчи ўйинда Венесуэла бизни яхши ўргангани кўриниб турди. Иккинчи бўлимга бошқача руҳиятда майдонга тушди. Бу учрашувда эса агрессив ҳаракат қилишди. Биз эса аксини қилдик ва ҳимояга эътибор қаратдик. Ҳисобда ортда бораётганимизда йигитлар ҳақиқий ирода кўрсата олишди. 

Ҳозирда ўйинчиларга ҳордиқ чиқариш имконини берамиз. 3 июль санасидан яна йиғинга киришамиз. Шундан сўнг Жаҳон чемпионатигача тўхташ йўқ. Кейинги ойдаги йиғин тўлиқ ўзимизда ўтади. Август ойида тўлиқ Европада тайёргарликни олиб борамиз. Испания, Португалия, Аргентинага ўхшаган кучли ва номдор рақиблар билан ўртоқлик учрашувларида иштирок этамиз",- дейди Нодир Элибоев.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика