Нодари Кавтарадзе: "Ташхис кувонтирадиган даражадамас"
07 jul 2023 16:16
News
Нодари Кавтарадзе: "Ташхис кувонтирадиган даражадамас"
Албатта, Кавтарадзега соғлик тилаймиз ва бундай дамларни енгиб ўта олади. Унинг ҳозирги ҳолатидан хабар олиш мақсадида “Андижон” матбуот хизмати Кавтарадзе билан боғланди.
- Нодари, “Пахтакор”га қарши учрашувда кутилмаган жароҳат сабабли сафдан чиқдингиз. Куни кеча шифокорлар кўригида бўлдингиз. Қандай ташхис қўйишди?
- Ташхис кувонтирадиган даражадамас. Жароҳатим оғир, операция керак. Тикланиш учун 4-6 ой керак бўлади. Операция Москвада ўтказилади ва тикланиш ҳам.
- Айтинг-чи, биринчи даврада кўпроқ қайси ўйин ёдингизда қолди?
- Хотирамга мухлисларимизни қувонтирган ғалабалар келади. Айниқса, “Насаф”ни енганимиз, “Металлург” устидан қозонилган йирик ғалаба ва “Пахтакор” билан ўтган охирги ўйиндаги натижа.

- Сизни қўллаб-қувватлаётган мухлисларга нима дея оласиз?
- Ишқибозларимиссиз бундай натижалар бўлмасди. Чунки улар бизнинг 12-ўйинчимиз! Майдонга тушганингизда ёлғиз эмаслигингизни ҳис қиласиз. Стадионимиз тайёр бўлганидан сўнг, уйимиздаги ўйинларни мухлислар билан қандай ўтишини тасаввур қиляпман!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"
Comments