Latest news

21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  4 21:00Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" (онлайн ҳисоб)  27 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  2 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  4 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  2 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  3

Нобель Арустамян: "Чиндан Тошкентда қариндошларим бор" News

Нобель Арустамян: "Чиндан Тошкентда қариндошларим бор"

Соат 19:00да "Пахтакор" стадионида Ўзбекистон ва Италия А серияси афсоналари ўртасидаги ўйин бошланади.

Ушбу жараённи бевосита стадиондан шарҳлаб бориши учун россиялик шарҳловчи Нобель Арустамян ҳам таклиф қилинган. "Championat.asia"нинг россиялик журналисти Николай Егоричев меҳмоннинг таассуротлари билан қизиқди.  

"Ҳа, чиндан Тошкентда қариндошларим бор. Шундай бўлганки, бир-биримизни умумий танишлар орқали топганмиз. Меҳмонга бирор жойга боришга улгурмадим. Сабаби дастурим жуда тиғиз, ташкилотчилар билан кўришдим, мени Тошкентга анчадан буён таклиф қиладиган танишларим бор эди. Улар келишим билан мени "эътиборга кўмиб ташлашди". 

Бугун баъзи эътиборга лойиқ жойларда бўлдик. Номини эслолмаяпман, бир масжидга бордим, унинг ичига ҳам кирдим. Жараён қизиқ бўлди ва менга жуда ёқди. Табиийки ош едик, шўрва ичдик. Қандайдир шаршага ҳам бордик. Умуман олганда барчаси ажойиб ва тақвим жуда тиғиз.   

Кеча ташкилотчилар томонидан ўзига хос кечки овқат дастурхони ёзилди. Таомномани тузишда миллийликка алоҳида эътибор қаратилганини сездим. Буларнинг барчаси менга ёқди.    

Ўзбекистонлик футболчилар чет элга танилиб улгурган. Бу кучсиз терма жамоа эмас. Ўзбекистон термаси доим ЖЧ йўлланмаси учун кураш олиб боради. Жамоангизга доимо 1-2 очко етмай қолади ва бу мени ранжитади. Мунтазам равишда мундиал учун курашнинг охирги босқчиларига қадар етиб борилгани учун футболчиларингиз маълум даражада машҳурликка эга. Россиядаги мухлислар учун ҳар ҳолда яхши таниш ўйинчиларингиз бор.    

Ўйинга бир соатдан кўпроқ вақт қолмоқда. Мухлисларнинг каттагина қисми эса келиб бўлган. Ўйлашимча, бироздан сўнг бу ерда катта байрам бўлади. 

Мен Заккардо, Жилардиньони аввалдан танийман. Бироқ бу ерда улар учун тузилган махсус дастури бор ва шу сабаб уларни чалғитмасликка қарор қилдим. Меҳмонхонада фақатгина икки оғиз суҳбатлашдик. Улар ҳам кутиб олиш ва кеча бўлган кечки овқат, миллийликдан ҳайратда", - деди Нобель Арустамян. 

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика