Latest news

19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  6 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  1 19:46Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Машъал". Таркиблар маълум  2 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   3 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  6 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  3 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  13 15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  8 15:20"Тоттенхэм" яна оғзидаги ошни "Арсенал"га олдирмоқда   2 14:55"Реал" собиқ футболчиси "Байер"га ўтади  3

Нима учун Равшан Эрматов финални бошқариши керак? News

Нима учун Равшан Эрматов финални бошқариши керак?

sports.ru сайти ижодкорлари ҳамюртимиз ҳақида мақола чоп этишди. Бу сиз азизлар учун ҳам қизиқ бўлишини ҳисобга олган ҳолда ўша мақоланинг ўзбек тилидаги кўринишини сизлар билан ўртоқлашишга қарор қилдик.

Истаймизми, йўқми ҳакамлар хам хато қилишади. Ахир, улар ҳам инсон. Видеотакрорлар амалда қўлланилмагунча ҳакамлик муаммоси юзага чиқаверади.
Пьерлуижи Коллинадек юлдуз ҳакамлар эса айни пайтда деярли йўқ. Шу сабабли, нега айнан Эрматов финал ўйинини бошқариши лозимлиги ҳақида фикр юритиб ўтишга қарор қилдик. 


Биринчидан, 36 ёшли ҳакамнинг тажрибаси. У жудаям ёш пайтидан бошлаб Осиё миқёсидаги мусобақаларни, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати учрашувларида ишлаган.


Иккинчидан, унинг камтарлиги. Ҳар ким ҳам Равшан каби ўз хатоларини тан олавермайди. У тик туриб ҳали ўрганадиган нарсалари кўп эканлигини айтиб ўтган. 

Масалан, очилиш ўйинини бошқарган япониялик ҳакам Юичи Нишимура. Деян Ловрен ва Фред ўртасидаги тўқнашувни эслайсизми? Бу масалада япониялик ҳакам томонидан ҳеч қандай тушунтириш берилмади. Бундан ташқари, ЖЧ саралашидаги Ўзбекистон ҳамда Эрон терма жамоалари ўртасидаги ҳисобга олинмаган гол. Умуман олиб айтганда, Осиёда 2012 йилнинг энг яхши ҳаками унвони ҳам Эрматовга берилиши керак бўлганлиги айтилади. Лекин, ҳурмат юзасидан ўшанда Нишимурага берилган. Шундай бўлсада мен айтаман: Эрматов - Осиёнинг 5 карра энг яхши ҳаками. Ўйлайманки, у ўша йили  ушбу унвонни қўлга кирита олмаганидан ҳафа бўлмаган.

Бундан ташқари, Эрматов Италиянинг Бразилия терма жамоаси дарвозасига киритган голини ҳисобга олишда хатоликка йўл қўйганлигини ҳам тан олган.




Учинчидан, мутахассисларнинг эътирофи. Барча экспертлар ва собиқ ҳакамлар Эрматовнинг ишларини юқори бахолашмоқда. Айни пайтда ҳакам worldreferee.com сайти томонидан ҳисоблаб бориладиган рейтингда биринчи ўринда кетмоқда ва финал ўйинини бошқариш учун имкониятлари юқори. У ЖЧларда ўйинларни бошқариш бўйича рекорд ўрнатишга ҳам улгурган! Тўққизта ўйин!





sports.ru сайтидан Азиз Тўхтамуродов таржимаси
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика