Latest news

07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  0 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  1 02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  3 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  3 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  5 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  21 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  64 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  4 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2

Нима учун "Атлетико"нинг уй стадионида доим гуллар ётади? News

Нима учун "Атлетико"нинг уй стадионида доим гуллар ётади?

Клуб янги стадионга кўчиб ўтганига қарамай, ажойиб анъана сақланиб қолди.

Ҳаммаси 1995 йил июнь ойида бошланган. Радомир Антич "Атлетико" бош мураббийи бўлди ва клуб президенти Хесус Хильга трансфер борасидаги истакларини айтди. Хўжайин рўйхатни кузатар экан, тўсатдан хо-холаб кулиб юборди.

— Милинко Пантич. 29 ёш. "Паниониос". Греция чемпионати. Жиддий айтяпсизми?! Ахир у Испанияда ўйнаб кетолмайди.

"Атлетико"нинг ҳеч бир менежери мураббийнинг илтимосларини жиддий қабул қилмади. Клубдаги ходимлар сербиялик ўйинчи Античнинг эски таниши ва жамоага ўтиш учун мураббийга яхшигина пул таклиф қилган деб ўйлашар эди.

Барчага қарши оёқ тираб олиш хавфли ва буткул фойдаси йўқдек эди, гўё. Аммо мураббий бўш келмади. У Пантичнинг ўйини ёзилган кассетани боссга берди.

— Афсусланмайсиз, — деди мураббий.
— Хоп. Аммо у муваффақият қозона олмаса, маошингиздан кесиб қоламиз, — деди қатъийлик билан президент Хиль.

Антич ҳамма нарсага тайёр эди. Улар қўл ташашдилар. Орадан бир ҳафта ўтди. "Атлетико"да янги ярим ҳимоячи тўп тепа бошлади.

Пантич шу қадар ажойиб ўйин намойиш этди-ки, мураббий ойлиги ҳақида ўйлаб кўришга ҳам улгурмади. Биринчи даврадаёқ сербиялик футболчи жаримадан гол урди, бир нечта голли пас берди ва якунда "Атлетико"нинг барча жарима зарбаларини амалга оширадиган бўлди. Мавсум ўрталарига келиб, унинг ижросидаги бурчак зарбаларидан рақиблар пенальтидан қўрққандек ҳайиқиб турадиган бўлишди. У ёзга келиб 10та гол урди, деярли 20та узатма берди, "Атлетико" чемпион бўлишида ўз ҳиссасини қўшди ҳамда Испания Кубоги доирасида "Барселона"га қарши баҳсда ягона голни уришга муваффақ бўлди.

Олтин дубль — бу ажойиб, лекин исмингиз ўчмас қилиб ёзилиши учун баъзида бунинг ўзи етарли бўлмайди. Пантичга эса кутилмаган тасодиф ёрдам берди.

1996 йил 28 январда "Атлетико"нинг оддий бир мухлисаси Маргарита Луенго стадион яқинидаги кафеда дўстлари билан суҳбатлашиб ўтирарди — ўйиндан олдин бўладиган ўзига хос одатий йиғилиш. Тўсатдан у ойна олдида турган катта гулдастага кўзи тушди ва менежерга бақирди: "Илтимос менга тўртта гул беринг — бугун "Атлетик"га шунча гол урамиз!" Кафедагилар қарсак чалди, бар маъмури эса қувонч билан вазадан бир нечта гул олди ва қизга берди.

"Ҳар бир голдан сўнг майдонга гул отдим. Биз 4:1 ҳисобида ғалаба қозондик. Қўлимда гул қолмади, ҳаммаси майдонда... Пантич "Атлетико"нинг 2та голини бурчакдан урди, гулларни бурчак томонга отдим", — ёдга олади Маргарита.

Навбатдаги бурчак тўпини тепишга тайёрланаётган Пантич оёғи остида ётган гулни четга улоқтириб юборди. Буни кўрган Маргарита эса кичик қоғозчага қуйидаги сўзларни ёзди: "Гулларни отиб юборманг, ахир бу сизлар учун..." ва хатни "Атлетико" ходимидан бериб юборди.

Қоғозчани олган Пантич қилган ишидан афсусланди ва мухлисанинг телефон рақамини топиб беришларини илтимос қилди. Орадан бир неча кун ўтиб, у қизга қўнғироқ қилди ва узр сўради. Ҳаттоки, келаси уй учрашувидан сўнг, Маргаритага футболкасини ҳам совға қилди.

"Пантич — нафақат жарима майдони ва бурчакдан ажойиб гол ура оладиган ўйинчи, балки ажойиб инсон ҳамдир. Бундай инсонлар жуда кам", — дейди Маргарита.

Ўшандан буён "Атлетико"нинг уй учрашуви вақтида бурчак байроғи олдида 24та гулдан иборат букет ётади — 12та қизил, 12та оқ (клуб ранги). Бу анъанага яқинда 24 йил бўлди. Маргарита эса энди гул улоқтирмайди, у майдонга бемалол ўтиб юришига аллақачон рухсат беришган.

"Висенте Кальдерон" стадионида бурчак байроғи ёнидаги гуллар алоҳида аҳамиятга эга бўлиб улгурган. Бир куни Роберто Карлос бурчак байроғи олдида кимнингдир букети қолиб кетибди деб, жахл билан гулдастани отиб юборди. Буни кўрган мухлислар эса қаттиқ ғазабландилар. Натижада бразилиялик қўлини кўтариб узр сўрашига тўғри келди.

Агар сенинг одатларингни рақиб ҳам ҳурмат қилса, бу барчаси бекор эмаслигининг ёрқин исботи бўлади.





Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +72   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика