Latest news

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  14 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  1 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  10 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  7 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

Никола Валентич: “Қўқонлик футбол мухлисларидек фидоий ишқибозлар жуда кам” News

Никола Валентич: “Қўқонлик футбол мухлисларидек фидоий ишқибозлар жуда кам”

Ўтган мавсумда “Қўқон-1912” жамоасида ўйнаган сербиялик ҳимоячи Никола Валентич бу йилги мавсум арафасида тиббий-кўрикдан ўта олмагач, ортга қайтиб кетганидан хабарингиз бор.

Яқинда Никола билан ижтимоий тармоқ орқали қисқача суҳбатда бўлдик.

- Салом, Никола айни дамда нималар билан бандсиз?
- Салом, айни дамда ҳеч қайси жамоада ўйнамаяпман. Ҳозир оилам даврасидаман

- Ўтган мавсумда “Қўқон-1912” жамоаси тўп сургандингиз. Айтиш жоизки, қисқа фурсат ичида қўқонлик мухлисларнинг меҳрини қозондингиз. Собиқ жамоангиз ўйинларни кузатиб боряпсизми?
- Албатта. “Қўқон-1912”нинг ўйини кузатиб боришга ҳаракат қиламан. Айтишим жоизки, “Қўқон-1912” клубининг ишқибозига айландим. Қўқонликлар мавсумни юқори даражада бошлашганди. Бундан жуда хурсанд бўлдим. Лекин иккинчи даврада нимагадир натижалар пасайди. Ўйлайманки, мавсумнинг қолган ўйинларида қўқонликлар муваффақиятли иштирок этишади.


- Айни дамда Қўқонда икки нафар ҳамюртингиз – Дарко Гожкович ва Филип Райевацлар тўп суришмоқда. Улар билан гаплашиб турасизми?
- Дарко билан ҳам, Филип билан ҳам тез-тез қўнғироқлашиб турамиз. Дарко жамоа бу йил анча кучайганини тўлқинланиб гапиради. Филип ҳам “Қўқон-1912” клуби анча шаклланиб қолганини таъкидлайди. Ҳар икки юртдошим ҳам Қўқонда бахтли эканлиги кўриниб турибди.

- Ўтган мавсумда “Қўқон-1912”даги ўйинларингиз орқали ўзбекистонлик мухлис ва мутахассисларда яхши таассурот қолдирган эдингиз. Сизга Ўзбекистон клубиларидан яна таклиф бўлса, бунга қандай жавоб берган бўлардингиз?
- Очиғини айтиш керак, юртингиз менга жуда ёқди. Шу боис таклиф бўлса уни рад эта олмасам керак. Бундан ташқари, мамлакатингизда кўплаб ватандошларим тўп суришади.

- Қўқонлик футбол мухлисларини соғиниб қолган бўлсангиз керак.
-  Бўлмасам-чи, Қўқонда футболни жуда яхши кўришади. Ҳатто машғулотлар жараёнини томоша қилгани стадионга кўплаб мухлисларнинг келишади. Бундай ҳолат ҳамма жойда ҳам кузатилавермайди. Қўқонлик футбол мухлисларидек фидоий ишқибозлар ҳар доим ҳам топилавермайди.  Улар билан фақат фахрланиш мумкин.

Аброр Деҳқонов суҳбатлашди

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика