Latest news

21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 21:15Қитъалараро кубок, финал. ПСЖ – "Фламенго". Таркиблар аниқ!  4 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  2 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  5 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  6 19:45Аллегри Суперкубок ярим финали ҳақида: "Наполи" мағлубиятлардан сўнг ғазабда. Конте қийин пайтларда ўйинчиларнинг бор кучини кўрсата олади"  0 19:35Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: "Николай Озеров — мен учун андоза"  2 19:22"Нефтчи" мураббийлар штабида аргентиналик мутахассис иш бошлади  16 18:43Араухо қачон сафга қайтиши маълум бўлди  0 18:12Жозе Моуринью: "Матбуот билан мулоқот – ўйинчиларга гап уқтиришнинг бир усули. Мен уларга ҳам журналистларга айтган гапимни айтаман"  0 17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0 16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  8 16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  8 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  6 15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  12

Никола Лазаревич: "5-6 та жамоа юқори ўринлар учун курашмоқда" News

Никола Лазаревич: "5-6 та жамоа юқори ўринлар учун курашмоқда"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Қизилқум" (1:3) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Никола Лазаревич фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Аввало, йигитларимизни ғалаба билан табрикламоқчиман. Охиригача ҳаракат қилдик. Рақиб ҳам ҳисобни ўзгартириш учун сўнгги дақиқаларгача курашди. 

Ўйинга келсак, қўқонликлар бизга сюрприз тайёрлашди. Бошида қийинчиликка учрадик. Ҳаммасини бошқатдан бошлашга ва айрим нуқталарда ўзгартириш киритишимизга тўғри келди. Биринчи голни ва кетидан иккинчи, учинчи голни урдик. Мезбонлар характер кўрсатишди. 

Агар пенальти белгиланганида, бизга қийин бўларди.


- "Қизилқум" тактикангиз асосида ғалаба қозонди. Биринчи таймда яхши ўйнади, аммо иккинчи таймда қўқонликлар яхши кўринишди. Бош ҳакам Илья Ильин айрим вазиятларда хато қарорлар чиқарди, 2 та пенальтини бермагандай ҳам туюлди. Сиз бу борада нима дея оласиз?

- Биласизми, мен буни изоҳлаб бера олмайман. Мураббий ҳакам қарори бўйича фикр билдирса, унга жарима қўлланиши мумкин. Фикримча, бир ҳолатда пенальти бор эди. Аммо буни видеолавҳада кўриб чиқишим керак. Тўғри, иккинчи таймда "Қўқон-1912" яхши ўйнади. Биз 3:0 дан кейин ҳимояланишга эътибор қаратдик. Мезбонлар гол уришга ҳаракат қилишди, лекин бизда ҳам вазиятлар юзага келди. Умуман, бизга омад келди ва ютдик.

- Ғалабадан кейин "Қизилқум"нинг очкоси 20 га етиб, етакчилар қаторига кўтарилди. Жамоа мавсум охиригача юқори ўринларда қоладими, бунга кучи етадими?

- Ҳа. Мен ушбу баҳс олдидан "Қизилқум" футболчилари билан натижаларимиз бўйича гаплашиб олгандим. 5-6 та жамоа юқори ўринлар учун курашмоқда. Кўрамиз, мавсум охирида қандай кўриниш ҳосил бўларкан. Биз қадамма-қадам юқорилаб боряпмиз. Ҳар доим йигитларга камроқ хато қилишимиз кераклиги ҳақида айтаман. Шунда бизда муаммо кузатилмайди. Айтишим мумкинки, "Қизилқум" юқори ўринлар учун курашади.

- Жамоа етакчилари Олег Зотеев ва Эркин Байдуллаев "Пахтакор" билан ўйингача сафга қайтадими?

- Ўйлашимча, улар "Пахтакор" билан ўйинда майдонга тушишга тайёр бўлишади. Мураббийлар штаби билан келишган ҳолда бир қарорга келамиз.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика