Latest news

23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  7 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3

Никимбаев: "Ўзбекистон терма жамоаси рақиблари Ғарбий Осиё чемпионатида иштирок этишади" News

Никимбаев: "Ўзбекистон терма жамоаси рақиблари Ғарбий Осиё чемпионатида иштирок этишади"

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Телеграм каналида Ғарбий Осиё чемпионати ҳақида пост қолдирди.

"Сешанба куни Ироқда тўққизинчи Ғарбий Осиё чемпионати старт олади. Ушбу турнир шуниси билан қизиқки, унда Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш босқичидаги уч рақиби - Саудия Арабистони, Яман ва Фаластин иштирок этади.

Саралаш мусобақаси бошланишига бир ойдан кўпроқ вақт олганини ҳисобга олсак, Ғарбий Осиё чемпионати бўлажак рақибларнинг кучига баҳо бериш учун яхши имконият.

Тўғри, Саудия Арабистони терма жамоаси Ироққа энг кучли таркибини юбормайди. Чунки августнинг дастлабки икки ҳафтасида Чемпионлар лигаси 1/8 финал ўйинлари бўлиб ўтади ва унда Саудиянинг 4та клуби иштирок этади. Фаластин ҳам оптимал таркибда келмайди, чунки Европа, Африка, Жанубий ва Шимолий Америкадаги клубларда ўйнаётган легионерлар кела олишмайди.

Шунга қарамай бу турнир натижаларни кузатишга арзийди.

Айтганча, биринчи Ғарбий Осиё чемпионатида меҳмон сифатида таклиф этилган Қирғизистон ва Қозоғистон терма жамоалари иштирок этишган. Турнирда зафар қучиш бўйича рекорд расман Ғарбий Осиёга кирмайдиган Эронга тегишли. Эронликлар 8та турнирнинг 7тасида иштирок этишган. Аммо 2014 йил Марказий Осиё Футбол ассоциацияси яратилгандан бошлаб  Эрон Ғарбий Осиё чемпионатида иштирок этмаяпти.

Кўрфаз футбол федерациясига кирувчи мамлакатлардан фарқли ўлароқ БАА терма жамоаси ҳеч қачон бу чемпионатда иштирок этмаган. Бу сафар ҳам БАА бўлмайди, бундан ташқари Уммон ва Қатар мусобақада қатнашмайди. Сўнгги икки терма жамоа ноябрь-декабрь ойларида Қатарда бўладиган Кўрфаз мамлакатлари чемпионатида иштирок этишади. Қувайт, Ироқ ва Яман терма жамоалари иккала турнирда қатнашади" - деб ёзади Никимбаев.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика