Latest news

01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  2 01:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция)  57 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  3 00:09ЕЧЛ. "Арсенал" – "Байер". Бошланғич таркиблар маълум!  8 00:04ЕЧЛ. "Челси" – ПСЖ. Бошланғич таркиблар аниқ!  12 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  47 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 22:04"Спортинг" — "Будё Глимт". Таркиблар маълум  16 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  1 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  1 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  1 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  4 19:52"Арсенал" ҳимоячиси билан хайрлашмоқчи эмас  2

Нигора Абидовадан Евро-2016 таҳлили News

Нигора Абидовадан Евро-2016 таҳлили

Ҳисоб бўйича 15-Европа чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Франция илк бор 16та эмас Европанинг энг кучли 24та терма жамоасини қабул қилди.

Исландия ва Уэльсни оригинал тарзда мақтамоқчи эмасман. Бу икки терма жамоа 2015 йил декабрь ойидаги қуръа ташлаш жараниёда финалчилар орасида энг паст коэффициентли жамоалар эди: 25,388 ва 24,521. Улардан кейин Албания ва Шимолий Ирландия қайд этилганди.

Европа чемпионатидан олдин Исландия деганда кўз олдимизга фақат вулқонлар ва болта кўтарган викинглар келарди. Мен учун ва кўпчилик учун бу жамоа ғалабага бўлган ирода, интилиш намунаси бўлди. Турли тахминлар, фикрларга терс ўлароқ гуруҳдан чиқишга эришишди. Францияга мамлакат аҳолисининг 10 фоизи ташриф буюрди ва бутун дунёга қандай қилиб мухлислик қилиш кераклигини кўрсатиб қўйишди. Исландиялик мухлислар томонидан ижро этилган ўзига хос "Viking Clap" ёки "HUK" ҳақида энди саёрамизнинг деярли барча мухлислари билишади. Франциядан учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан кейин ҳам исландлар ўз футболчиларини айнан шундай тарзда кузатиб қўйгани одамни таъсирлантирмай қўймайди.

Уэльс терма жамоаси бундай мухлислар билан мақтана олмас, лекин уларда Бэйл ва Рэмзи бор, иккала футболчи жамоани ярим финалга олиб чиқди, бу босқичга Испания, Италия, Англия, Бельгия каби фаворитлар етиб кела олишмади...

Дель Боске бошчилигидаги испанлар мени хафа қилишди. Муаммолар барчага маълум эди, ўйин услубини ўзгартириш керак. Таркиб яхши. ЖЧ-2018га қадар ёш футболчилар тажриба тўплаб олишади.



Энг ёрқин ўйин сифатида Италия ва Германия ўртасидаги баҳс ёдимда қолди: Европанинг иккита гиганти, икки буюк дарвозабон, мен кўрган энг дахшатли пенальтилар серияси, Буффоннинг кўз ёшлари, шерикларининг ноаниқ зарбалари...

Португалия терма жамоаси 12 йиллик эффектни такрорлаб кутилмаганда Европа чемпиони бўлса кўпчилик мендан хафа бўлмаса керак. Ахир ҳеч ким Евро-1992да Дания, 2004 йил Греция чемпион бўлишини ҳеч ким кутмаганди...орадан 12 йил ўтди

Португалия ёмон жамоа бўлгани учун эмас (таркибда КриРо бўлган жамоа ёмон бўлмайди) гуруҳ босқичида биронта ўйинда юта олмай, Хорватияни қўшимча таймларда урилган битта гол туфайли, Польшани пенальтилар сериясида мағлуб этган жамоа ярим финалда Уэльсни асосий вақтда таслим қила олди. Буни кичик мўжиза деб аташ мумкин.

Ярим финал ҳақида гапирсак, Рицолли - плей-оффнинг энг ёмон ҳаками. Агар Германия мусобақани тарк этиши адолатли бўлгандир, аммо бундай ҳакамлик билан эмас.

Янги асрдаги энг қобилиятли Франция терма жамоасини кўриб турибмиз. Гризманн - Зидан давридан буён энг яхши франциялик футболчи. У Европа чемпионатида 6та гол уриб бўлди, мутлоқ рекордчи Мишель Платини ҳисобида 9та гол бор. У яна финалда еттинчи рақамли футболчи билан тўқнаш келади, улар ЕЧЛ финалида ҳам тўқнаш келишган эди.

Икки кундан кейин Финал!


Нигора Абидова

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика