“Ницца” – “Сент-Этьен” ўйини вақтидаги тартибсизликларда 9 та киши жароҳатланди
25 nov 2013 12:15
News
“Ницца” – “Сент-Этьен” ўйини вақтидаги тартибсизликларда 9 та киши жароҳатланди
Франция чемпионати доирасида бўлиб ўтган “Ницца” – “Сент-Этьен” ўйини вақтида (1:0) содир бўлган тартибсизликдан 9 та киши жабр кўрган, деб хабар беради Reuters.
Ўйин бошланишидан тахминан бир соат олдин майдонга йиғилган “Сент-Этьен” клуби мухлислари ўриндиқларни синдириб, рақиб мухлисларига улоқтиришган. Орадан оз муддат ўтиб тартибсизликни бостириш учун полиция етиб келган. Улар меҳмон мухлисларни майдондан олиб чиқиб кетётган пайтда эса, иккала томон мухлислари тўқнашиб кетишган. Тартибсизликлар оқибатида 9 нафар киши енгил жароҳат олган ва 200 та ўриндиқ синдириб ташланган.
Link :
Source : football.kulichki.net
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments