Latest news

00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  1 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   0 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  0 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  4 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  8 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  7 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  3 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  14 20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  1 20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  4 20:05"Бухоро" "Динамо"ни мағлуб этиб, турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  45 19:53Венесуэла терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтадиган FIFA Series турнири учун қайдномасини эълон қилди  5 19:07"Реал" Куртуани йўқотди  9

Неймар "Интер Майами"га ўтадими? Бош мураббий жавоб берди News

Неймар "Интер Майами"га ўтадими? Бош мураббий жавоб берди

"Ал Ҳилол" вингери Неймар "Интер Майами"га ўтиши мумкинлиги борасидаги миш-миш хабарларга Флорида клуби бош мураббийи Херардо Мартино изоҳ берди.

"Месси ва бу ердаги бошқа йигитлар билан барча ишларни бажарса бўлади. Лекин улар билан ишларда молиявий томонлама хатоликларга йўл қўйилигини тасаввур қила олмаяпман. Бу нарсарни ёритаётган матбуот нега бу томонларини ҳисобга олмаяпти?

Ҳақиқат шундайки, МЛСда шундай қатъий қоидалар борки, буни бузиб ҳам ўзгартириб ҳам бўлмайди. Нима бу ердан уй сотиб оладиган барча футболчилар бу ерга келиб ўйнашлари керакми? Футболчининг ўтиши борасидаги гапларни осонликча айтмаслик керак. Флоридада уй сотиб олаётган футболчи ёки ўша футболчининг дугонаси исмини айтавермаслик керак. Бу конкрет гаплар эмас.

Аввалига барчасини тахлил қилиб олиб, лига бундай ҳолатларга имкон беришини чамалаш керак. Шундан келиб чиқиб, Неймарнинг бугунги кунларда бу ерда футбол ўйнашини иложсиз ҳолат деб ҳисобласа бўлади", - деди Мартино.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика