Неймар ЕЧЛда учинчи марта хет-трик қайд этди News

Неймар ЕЧЛда учинчи марта хет-трик қайд этди

Айни дамда ПСЖ ўз майдонида "Истанбул"ни мағлуб этмоқда.

Учрашувда киритилган уч голни парижликлар форварди Неймар киритди. Шу орқали Неймар ЕЧЛда уч марта хет-трик қайд этган еттинчи футболчига айланди. Лео Месси ва Криштиану Роналдуда хет-триклар сони 8тани ташкил қилса, Роберт Левандовски, Марио Гомес, Филиппо Индзаги ва Луис Адриано 3 марта бундай натижага эришган.

Неймар ЕЧЛдаги 65 ўйинида 41 гол ва 24 ассистни ҳисобига ёздириб қўйган.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика